Бишкекнинг вице-мэри Эркинбек Исаков 2010-йили апрелда диссертациясини ёқлаб, иқтисод фанларининг кандидати илмий даражасини олган. Саккиз йил ўтгандан кейин россиялик «Диссернет» жамияти унинг кандидатлигини текшириб, унинг аксарият қисми плагиат эканини аниқлаган.
Эркинбек Исаков — жуда ҳам иши кўп одам
«Клооп»нинг журналисти Исаковга диссертациясидаги плагиат бўйича қўнғироқ қилганда у Москвадан келган деоегация билан учрашувда эканини ва бўш эмаслигини айтиб, кейинроқ суҳбатлашишни таклиф қилди.
«Диссернетнинг» ишига ҳавола олган Исаков журналистга қайта ўзи қўнғироқ қилиб, Россиянинг тадқиқот жамияти тарафидан «ўзига кўнгил» бурилаётганидан хайрон қолганини айтди.
Чиндан ҳам Исаковга кўп ҳам эътибор қаратилмайди: Google Newsда унинг исми ва фамилиясига ўхшаш исмларни қидириш бўлгани саккиз саҳифа натижа беради.
Исаков 2015-йили бу хизматга келганданкейин шаҳар инфраструктурасига алоқадор саволлар бўйича изоҳ олишни истаган журналистларнинг назарига кўп ҳам тушавермас эди. У мэрияда турар жой коммунал хўжалик учун масъул.
Исаков номи тилга олинган энг шов-шувли воқеа — бу шаҳарликларнинг норозилигига сабаб бўлган 2017-йилдаги Токтоналиев кўчасидаги дарахтларнинг қийилиши. Лекин хатто ўша воқеаларда ҳам у асосий қаҳрамон бўлмаган. Дарахтларнинг қийилишига қадар бир ҳафта аввал вице-мэр мэрия дарахтларни қирқиш бўйича бирорта ҳам актга имзо қўймаган деб билдирган.
2018-йил ёзида «Диссернет» жамияти Қирғизистондаги илмий ишларни текшира бошламаганда Исаковнинг меҳнат йўли тинчгина бир маромда шаҳарнинг барча хўжаликларнинг барча раҳбарлик хизматида давом этаверар эди.
Исаковнинг диссертацияси
Эркинбек Исаков — Қирғиз-Рус Славян Университетининг (КОСУ) ишхонасидаги иқтисод ва бошқарув бўлимининг раҳбари ва ўқув ишлари бўйича проректор Кумон Исаковнинг фарзанди.
Эркинбек Кумонович ўз ишини 2010-йили апрель революциясидан кейин икки кундан сўнг КОСУда ёқлаган. Энди у мэриядаги ишидан ташқари ўз отаси ишлаган бўлимда дарс беради.
Исаковнинг кандидатлик иши «Трансформацияланаётган экономикадаги меҳнат потенциалини ривожлантиришнинг назарий асослари» деб аталади.
Техник саҳифалар билан асосий саҳифани ҳамда мазмунини қўшмаганда у 181 саҳифадан иборат. Унинг ичидан 140 бетда плагиат излари бор.
Энг муаммоли ерлари 63-бетдан 78-бетга қадар ва 143-бетдан 174-бетларда. Бу оралиқларда кандидатлик ишини аксарият қисмини плагиат эгаллайди, айрим саҳифалар эса тўлиғи билан плагиатдан иборат.
Исаковнинг ишидаги кўчирмаларга икки кишининг кандидатлик диссертацияси маълумот манбаси вазифасини бажарган.
Биринчиси — сиёсатчи Магомедсалам Магомедов. Ҳозир у Россия президентининг маъмуриятида ишлайди, 2010-2013-йиллари эса у Доғистон республикасини бошқарган. Юқоридаги жадвалда унинг ишидаги кўчирмалар қизил рангда кўрсатилган.
Иккинчиси — Самара давлат техника университетининг ўқитувчиси Марина Гаранина. Ўқитувчининг ишидан олинган кўчирма жадвалда кўк ранг билан кўрсатилган.
Тўлалигича бегона бировнинг матнидан тузилган Исаковнинг кандитатлик ишидаги саҳифанинг мисоли:
Ярим-ёрти бегона бировнинг матнидан тузилган кандидатлик ишнинг саҳифасидан мисол:
Исаков нима демоқда?
Исаков «Клооп»нинг журналисти билан бўлган интервьюсида, «Диссернет»ни мақташ билан бошлади.
«Бу каби ресурслар сўзсиз керак — бу муаммога қизиқишни оширишяпти, ошираверишсин. Бунга қарши талаш-тортишнинг кераги йўқ. Агарда менга бу жамиятга қўшилиб, кимдир бировнинг ишини текширишни таклиф қилишса, у ҳолда вақтим бўлса хатто ўзим ҳам рози бўлар эдим», — деди у.
Исаков ҳимояланар экан, биргина аргумент келтирди: кўчириб олиш — бу ёмон эмас ва бундай нарсани кўплаган шу каби ишларда учратиш мумкин.
«Ёзилаётган ҳар қандай ишда сўзсиз турда қандайдир бир олдинги материаллар қўлланилади», — деди вице-мэр.
Шунга қарамай Исаков ҳукуматнинг қошидаги Олий аттестация комиссиясига (ОАК), ундан ташқари, ўзининг илмий раҳбарига мурожаат қилишини ваъда қилди.
«Агарда ОАК қарор қабул қилса, у ҳолда муаммо йўқ — хатоларни ўнглайман», — деб ваъда қилди у.
«Диссернет»да нима дейишмоқда?
«Диссернет»нинг тенг асосчиси Андрей Заякин Исаковнинг ишини «бадиий адабиёт», у ердаги рақамларни эса «ўйлаб топилган» деб атади. Унинг айтишича, Исаков Магомедовнинг кандидатлик ишидан иқтибосларни кўчираётганда «Доғистон» деган сўзни тез-тез «Қирғизистон» деб алмаштирган.
Айни вақтда рақамлар бўйича маълумотлар Доғистонга тегишли бўлган бўйича ҳам қолган бўлиши мумкин.
«Бу ишнинг ҳаммаси Доғистонга ҳам, Қирғизистонга ҳам тегишли эмас», — деб тушунтирди у.
Бегоналарнинг ишидан кўчириш низоми ҳақида Исаков келтирган аргумент Заякинни ҳам ишонтира олмагандай туюлди: агарда материалда бошқа ишлардан иқтибослар қўлланилса, у ҳолда улар тирноқчага олиниши керак.
Шунга қарамай Исаковнинг диссертациясида Магомедовгина эмас, Гаранина ҳақида ҳам бирор сўз йўқ, кўчирмалар эса тирноқ ичига олинмаган.
«Парча қўллансанг — тирноқча белгиларини қўй. Бу тўла қонуний. Магомедовдан 131-бетдан 175-бетга қадар бутунлай бир сўзламни ўғирлаб олган сизларнинг Исаков ўз диссертациясидаги 44 бетни нима тирноқчага олиб чиқиши керакмиди? Албатта, шундай бўлиб қолмоқда», — деди Заякин.
«Демак бундай вазиятда Исаковни диссертациясининг ҳақиқий юзи очилар эди: бир муқованинг ичида бошқа-бошқа уч кишининг иши жамланиб, хатто уларнинг ярим-ёртиси тўлиғи билан тушунарсиз бўлиб қолганини кўришар эди», — деди «Диссернет»нинг иштирокчиси.
«Диссернет» қандай ишлайди?
«Диссернет» жамияти 2013-йилдан бери ишлаб келади. Унинг аъзолари автоматик ёки дастурий текширув қўлланишмайди. Плагиат мавжуд дейилган барча ишларни жамиятнинг кўнгиллилари қўл билан излаб топишади.
Агарда кўнгиллилар ўхшашликларни топишган бўлса, улар қайси иш кечроқ чиққанининг (албатта, унда плагиат бўлади) текширишади, ундан кейин ўхшашликларни аниқлашади.
«Шундан кейин киши бу ўхшашликда бари тўғри ёки нотўғрилигини қарайди. Сўнг сўз иборалари ўхшашлигида тасодифан [аниқланган] "Советлар союзининг коммунистик партияси" деган каби узун ибораларнинг, ҳаволанинг ёки тирноқчанинг бор-йўқлиги кўриб чиқилади. Агарда тирноқча билан ҳавола бор бўлса, у ҳолда бундай саҳифалар тўла битказилган эскпертизага кирмайди», — деб тушунтирди Заякин.
«Диссернет» россиялик зиёлиларнинг ишларидан плагиат топгандан кейин уларнинг ичидан юзлаган киши ўз мақомларидан ажраган.
«Диссернет» плагиатликда гумон қилган сиёсатчилар орасида Россия Давлат думасининг депутати Ришат Абубакиров ва Москва шаҳар думасининг экс-етакчиси Владимир Платонов бор.
Абубакиров 2015-йили Россия ОАКнинг қарори билан илм даражасидан ажратилган, Платанов эса шов-шувдан кейин ўз мақомидан ўзи воз кечган.
«Диссернет» 2018-йили ўз жуғрофиясини кенгайтириб Тожикистон ва Қирғизистонни ҳам текшира бошлаган.
Исаков жамиятнинг иши ўлкада янги бошланаётган вақтда плагиат бўйича «Диссернет»нинг тўрига тушган илк қирғиз амалдори бўлиб қолди.
Муҳаррирлар: Бектур Искендер, Дмитрий Мотинов