Иссиқкўл сари йўл: Тезликни чекловчи ҳар бир тўртинчи йўл белгиси давлат стандартига кўра эмас

1234

«Клооп»нинг мухбирлари Бишкек — Чолпон-Ата йўлидаги белгиларнинг барини ўрганиб чиқиб, тезликни чеклаш белгисининг 49таси ичидан 13таси давлат стандарти бўйича ўрнатилмаганини аниқлашди. Шунга қарамай инспекторлар ҳайдовчиларга қоида бузиш учун жарима солишмоқда.

Жами  Бишкек — Чолпон-Ата йўлида тезликни чекловчи 49 белги турибди. «Клооп»нинг мухбирлари уни қўл биланоқ санаб чиқишди.

Йўл бўйидаги белгиларнинг жойлашишини кенгроқ ўрганиб чиққандан кейин журналистлар 49 белгининг ичидан 13 таси МДҲнинг давлатлар аро стандартини  — Қирғизистон сақлаши лозим бўлган — бузади деган ҳулосага келишди..

Масала Бишкек — Чолпон-Ата йўлининг тезлик режими — бу 90 км/соат бўлганида бўлмоқда, лекин йўлда дафъатан 60 км/соат тезликдаги чеклов белгиси пайдо бўлиб қолиши мумкин.

«Йўл тезлигини уюштирувнинг техник воситалари» давлат стандарти бўйича, ҳар бир кейинги белги учун тезликни максимум 20 км/соатгагина озайтирса бўлади — масалан, 90 км/соат тезликни чеклаш белгисидан кейин 70 км/соатдан кам бўлмаган белги чиқиши керак. Бироқ Бишкек — Чолпон-Ата йўли учун бу камёб учрайди, сабаби белги биргина ерга ўрнатилган.

Бишкеклик Станислав Кобцев бу йили ўз автомобили билан Иссиқкўлга икки марта бориб келган. У 90 км/соат белгисидан 60 км/соат белгисига ўтиш ҳайдовчиларни дарров тўхташга мажбур қилаётганини, акс ҳолда қоида бузилишини айтмоқда.

«[инспекторлар] тўхтатишганда, сен [юқори] тезликда келаётгандинг деб айтишади. Мен уларга доимо тормозни дафъатан босиб, тезликни озайтира олмаслигимни айтаман. Мен тезликни секинлик билан озайтиришга харакат қиламан-да», — деб тушунтиради у.

Белиглар стандартга кўра ўрнатилмаганига қарамай, йўл нозирлари барибир ҳам тезлигини озайтира олмай қолганларга жарима солишади. Бундай жариманинг ўлчами 500 сомдан 2000 сомгача.

Мазкур йўлда 60 км/соат тезликни чеклаш белгисининг ортида турган Йўл харакатининг хавфсизлигини таъминлаш бош бошқармасининг ходими бу белги стандартга мос тарзда ўрнатилмаганини тан олди. Лекин у юқори тезлик учун жарима ёзиб беришга мажбур эканини айтмоқда, чунки тезликни чеклов белгиси у ерда барибир ҳам бор.

«Белги қўйилган, биз уни ижро қиляпмиз. Биз биринчи 70, ундан кейин 60 деган белги қўйинглар деб рапорт ёзганмиз. Яқин орада қўйишса керак. Аввал ҳам бу постда ишлаганлар ҳам [шундай рапорт] билан мурожаат қилишган», — дейди у.

Бишкек — Чолпон-Ата йўлидаги тезликни чеклаш белгиси. Сурат: Александра Ли/Kloop.kg

ЙХХТББнинг йўл назорат бўлимининг етакчиси Талантбек Ибраев эса бунга зид фикрда — у белгиларнинг бундай қўйилиши давлатлараро стандартни бузмайди деб ҳисоблайди.

«Агарда биз дарҳол 40 км/соат деган белгини ўрнатиб қўйсак, унда бу тартибли бўлмай қолар эди,  бу ўринда 60 км/соат белгисини қўйишга ҳақлимиз», — деб ишонтирди у.

Ибраев стандарт бўйича ўрнатилган ерлардаги белгилар, улар, аксинча, нотўғри зрнатилган, уларни олиб ташлаш керак деб ҳисоблайди. У ерда биринчи 70 км/соат, ундан кейин 60 км/соат деб турибди.

«10 км масофа — бу тўғри эмас. Бу менимча таъмир ишлари олиб борилган йўллар, ҳозир 70 км/соат белгиси йўқ. Масалан, мен кўрмаганман», — дейди у.

Ибраев белгиларнинг йўлда қўйилиши бўйича фикрини ҳайдовчи агарда хавфсиз тезлик белгисини кўрса, автомобилни 60 км/соатгача озайтиришга улгуради деб тушунтиради. У нотўғри ўрнатилган белгилар бўйича «жазодан қочиш харакати» деб атамоқда.

«Агарда киши соатига 90 км тезликда келаётган бўлса, тезликни 60га қадар тушириш учун дарҳол экстремал тарзда тўҳтамаса ҳам бўлади  — у улгуради. У 200 метр ердан тезлигини 60гача тушириш билан бирга хаттотўхтагани ҳам улгуради», — деб ҳисоблайди бўлим бошчиси.

                                                                 Ҳаммуаллиф: Искен Сидиков