Энди Бишкекдан «Манас» аэропортига қадар ва қайта шаҳарга икки маршрут бўйича ҳар ярим соат мобайнида қатновчи экспресс кичик автобуслардан фойдаланиш мумкин бўлади. Бу рейснинг баҳоси 120 сомни ташкил қилади.
Бу нима учун муҳим? Аввал «Манас» аэропортигача ва қайта шаҳарга қайтиш учун такси хизматлари билангина 500 сом ёки ундан қимматга бориб келиш мумкин эди. Аэропортга қадар бориб келишнинг яна бир йўли эса йўл бўйича аэропорт томонга қатнаган маршрут таксиларни тўхтатиш эди.
Ҳалқаро «Манас» аэропорти экспресс кичик автобусларнинг охирги бекати қатори 12-кичик район билан Кок-Жар массивини белгилаган. Кичик автобуслар рейснинг оралиғи ярим соат бўлиб, куну тун ишлайди ва юаҳоси 120 сом бўлади.
Аэропортнинг матбуот хизмати йўловчиларни кондиционер ва телевизор билан жиҳозланган «Мерседес-Бенц» русумидаги кичик автобуслар ташиётганинибилдирди.
Бундан ташқари аэропортдан яқин орада Иссиқкўлнинг яқинидаги Бостери қишлоғининг аэропортигача аэроэкспресс ишга киргизилишини маълум қилди.