Ижтимоий тармоқларда Қирғизистон ЯИМ бўйича қашшоқ ўлкаларнинг ичидан 10-ўринда турган Focus Economics ташкилотининг инфографикаси тарқамоқда. Аслида эса бундай эмас. Нима учун эканини тушунтирамиз.
Focus Economics ташкилотининг инфографикаси қуйидагича:
Ташкилот 2018-йилга нисбатан аҳолининг жон бошига тўғри келган ЯИМнинг таҳминий натижаси бўйича Қирғизистонни 10-ўринга жойлаштирган.
Нима учун бу рейтинг шубҳали? Чунки инфографикани тузишда Focus Economics дунёдаги бўлгани 127 давлатнинг кўрсаткикичларинигина ҳисобга олган.
Масалан, бу топ-10га Жанубий Судан, Бурунди, Малави, Марказий Африка Республикаси (МАР), Мадагаскар ҳамда Афғонистон кирмаган — ундан ташқари, бу аҳолининг жон бошига ЯИМи Қирғизистонга нисбатан оз деб ҳисобланган ўлкаларнинг тўлиқ рўйхати эмас.
Демак бундай вазиятда Қирғизистонни дунёнинг 10 қашшоқ давлатининг рўйхатига киргизиш — нотўғри.
Ҳалқаро валюта фондининг (ҲВФ) 193 давлат учун 2018 йилга нисбатан таҳминига кўра, Қирғизистон дунёдаги қашшоқ давлатларнинг ичидан Focus Economicsнинг инфографикасида кўрсатилгани каби 10-ўринда эмас, 31-ўринда туради.
Focus Economicsнинг рейтингида Марказий Осиёни бошқа давлатларининг вазияти ҳам ўхшаш — аслида аҳолининг жон бошига тўғри келган ЯИМ бўйича позицияси жаҳон рейтингида яхшироқ бўлиши керак. Масалан, ТОжикистон ҲВФнинг рейтингида 20-ўринда, Ўзбекистон эса қашшоқ ўлкаларнинг ичида 33-ўринда туради.
ҲВФнинг маълумотига кўра, 10 қашшоқ ўлканинг рўйхати қуйидагича:
ҲВФнинг маълумотига кўра, Қирғизистон қашшоқ ўлкаларнинг ўнлигига КИРМАЙДИ.
Аҳоли жон бошига тўғри келган ЯИМнинг кўлами ҳозирги АҚШ доллари қийматида, 2018 йилга нисбатан таҳмин.
Контекст: Қирғизистон аслида 10 қашшоқ ўлканинг қаторига кирмагани, албатта, ўлка бой эканлигини англатмайди. Focus Economicsтин ЯИМ бўйича қийматларнинг ўзи ҲВФнинг таҳминларига ўхшаш. Масаланинг ўзаги — дунёнинг бошқа ўлкаларининг ҳисобга олмаган рейтингини тузганида.
Муаллифлар: Савия Хасанова, Эльдияр Арыкбаев.