Қирғизистоннинг ҳукумати бир неча йилдан бери «Хавфсиз шаҳар»ни ишга оширишга уриниб келади. Ҳозирча у синов тартибида ишлаяпти — шаҳар маразининг чорраҳасида йўлда қоида бузганларни қидирувчи камералар ўрнатилган.
Қирғиз ҳукуматидан тузилган делегация 2018 йилнинг февраль ойи бошида Дубайга сафар билан борган. Шундан кейин ўша вақтда ҳукумат раҳбари бўлиб турган Сапар Исаков Бишкекда «Хавфсиз шаҳар» Араб Амирлигидагига қараганда яхшироқ ишлайди деб билдирган.
«Клооп»нинг мухбири Регина Им Дубайга бориб, амалдорлар билан суҳбатлашиб, мазкур лойиҳа уларда қандай ишлаётганини билиб келди.
Дубайнинг «Хавфсиз шаҳри» қандай ишлайди?
Дубайнинг йўл четларида бирорта ҳам патрул ходимини учратмайсиз — улар шаҳарда деярлик йўқ. Уларнинг ўрнига қоида бузарликларни рўйхатга олувчи камералар ўрнатилган, шундан кейингина қоидабузарга жарима пули белгиланади.
Шаҳарда доимо тезкор гуруҳлар юради. Уларнинг ҳар бири икки полиция машинасидан иборат. Улар доимо бошқарув марказидан тушган чақирувларга жавоб беришга тайёр туришади. Бошқарув марказида эса операторлар шаҳардаги барча камераларни назорат қилиб туришади.
Мазкур марказларга фуқаролардан маълумотлар тушиб туради. Масалан, аҳоли мобил илова орқали ҳуқуқ бузарликлар ҳақида билдира олади.
Унда қоида бузишнинг турини билдириб, сурат ёки видео қўшиш мумкин. Бундан ташқари, унда SOS босқичи бор — у зудлик билан одамга ёрдам кераклигини билдиради. У босқич босилгандан кейин бошқарув марказининг оператори нима бўлганини билиш учун у одамга алоқага чиқади. Ўша вақтда у томонга полиция гуруҳи йўл олган бўлади.
Кунига «Хавфсиз шаҳар» бошқарув марказига 10 мингга яқинг билдирув ҳамда қўнғироқлар келиб тушади.
Ҳозир Дубайнинг полицияси шаҳарда «ақилли» Smart police station деган полиция бўлимларини очмоқда. Бу милициянинг район бўлими сифат бўлади, лекин уларнинг асосий фарқи у ерда ходимлар бўлмайди.
«Кўпчиликка полиция бўлимларига бориш ёқмайди. Чунки у ерда жиноятчилардан тортиб ҳар қандай одамлар бор. Шу сабабдан биз мазкур "ақлли" полиция бўлимларини туздик. У ерда сиз полициянинг ходими билан видеоалоқа орқали гаплаша олишингиз учун имокн яратилган», — деб тушунтирди Дубай полициясининг бош штабидаги сунъий интеллект бўлимининг етакчиси Халид Нассир Аль Разуки.
Бу кабинадар кўпинча кўнгил очар майдончаси бўлган дам олиш хоналарига ўхшаш. Бу ерда биргина жиноят хақида хабар қилиниб қолмай, автосимуляторда ҳайдовчилик қобилиятини текшириб, қаҳва ичиб ёки кутубхонадан бирор нарса олиб ўқиса ҳам бўлади.
Ҳозир Дубайда дастлабки «ақлли участок» очилган, лекин йил охиригача улар шаҳарнинг ҳар бир 10 районида пайдо бўлиши керак.
Яқин кунларда эса Дубай полицияси шаҳарни назоратга олиб, чақирувларга учувчи мотоцикллар билан бора бошлайди. Дубай полицияси Россиянинг Hoversurf компанияс ишлаб чиқарган илк ховер-байкларини синовдан ўтказиб, учувчиларни тайёрламоқда.
Жиноятларни олдиндан айтиб берувчи
Бугунги кунда Дубай полициясиннг йирик лойиҳаларидан бири — бу аҳолининг маълумотларини хакерлар ҳужумидан ҳимоя қилувчи, бундан ташқари, жиноятларнинг вақтини, рўйхатга олинган ерини, хатто унинг турини олдиндан айта олувчи сунъий интеллект.
«Бизда турли манбалардан кўплаган маълумотларни олиш имкониятимиз бор. Жиноятларнинг тафсилотини асос қилиб, биз жиноят юз берувчи эҳтимолий ернинг локациясини ва унинг турини била оламиз. Бунга жиноят амалга оширилиши бўйича 100 фоиз кафолат йўқ, лекин бизга бу катта ёрдам бериши мумкин», — дейди Аль Разуки.
Ҳар куни Дубай полицияси ўзининг тезкор гуруҳларини махсус тузилмаган маршрутлар бўйича назоратга жўнатади — сунъий интеллект шаҳарнинг энг криминаллашган ҳудудларини аниқлаб, полиция ходимлари айни ўша ерга жўнаб кетишади.
«Аввал полиция ходимлари олдиндан белгиланган ҳудудларни назорат қилишар эди. Улар ишга келиб, бемақсад автомобиллар билан чиқиб кетишар эди. Ҳозир эса тизим уларга қаерга бориш кераклигини кўрсатиб беради, чунки айни ўша ерда сўнги 24 соат ичида ёки охирги йиллари жиноятларнинг кўпи чодир бўлгани аниқланган», — деб тушунтирди сунъий интеллект бўлимнинг раҳбари.
«Хавфсиз Дубай» тизимининг барча маълумотлари Дубай полициясининг бош штабидаги дата-марказида сақланади. Унинг кўлами — 1,8 петабайт (бу 1,8 млн гигабайтдан ортиқ), бироқ уни 4 петабайтга қадар кўпайтириш режалаштирилмоқда.
Дата-марказнинг тизими кунига юзлаган хакер хужумларини ёритиб туради. Уларни кўпчилик ҳолатларда Хитойнинг ёки Россиянинг хакерлари амалга оширишади.
Полиция ва аҳоли
Дубай полициясида 20 мингга яқин киши ишлайди. Маҳаллий полиция ходимларини постсовет давлатларидаги ҳуқуқ тартибот органларининг ходимларидан фарқловчи биринчи нарса — бу ходимларнинг ўз ишига ва инсонларга муомаласи.
Дубай полициясида ишлаш катта обрў бўлиб ҳисобланади, шаҳар турғундари эса ҳуқуқ тартибот органларининг ходимларига катта ишонч билан муомала қилишади. Полицияда фуқароларни кўпинча «мижозлар» деб аташади, бу эса полиция ходимларидан фуқаролар сифатли хизмат кутишини англатади.
«Биз ўз хизматларимизни яхшилаш устида тинимсиз ишлаймиз. Бизда ўзимиз атаб юрган "Бахтлилик индекси" бор. Бу кўрсаткични инсонлар бизни хизматнинг сифатини баҳолаши учун ўзимизнинг мижозларга хизмат кўрсатиш бўйича барча тармоқларга ўрнатиб қўйганмиз. Улар рози ёки рози эмасликларини билдириб баҳолашади», — дейди Аль Разуки.
Аль Разукининг атйишича, Дубай полицияси охирги бир неча йилда шаффофлик ва хизмат кўрсатишнинг сифат даражаси бўйича биргина Дубайнинг электр компаниясидан ортда қолиб турибди. Бироқ у иккинчи ўрин полиция ходимларининг фуқаролар хавфсизлигини сақлаб, уларга қулайлик тузиб бериш учун бундан ҳам кўп харакат қилишга туртки беради деб ҳисоблайди.
Дубай полицияси сариқ смайлни ўзининг иккинчи логотипи қилиб олган. «Хавфсиз шаҳар»ни бошқариш марказининг ташқарисида каттагина смайлик бор, полиция ходимларининг хизмат формасида эса табассум қилган кичкинагина сариқ смайлик ёпиштирилган.
«Биз буни фуқароларга жуда яқинлигимизни яна бир бор кўрсатиш мақсадида қиламиз. Биз доимо уларнинг тарафидамиз ва улар бизга ишона олишади», — дейди Аль Разуки.
Йўллардаги ўлим сони хали ҳам юқори
Қирғизистонда «Хавфсиз шаҳар» лойиҳаси ҳақида ўлимга олиб келган йўл ҳалокатлари тўғрисида кетма-кет маълумотлар ёзилган вақтда сўз қила бошлашган. Парламент бу ҳаракати билан Қирҳизистоннинг йўлларии хавфсихроқ қилишга умид қилиб, ҳукуматдан уни ишга оширишга маблағ топиб, тезлатишни талаб қилган.
Агарда 2011-2016-йилларга нисбатан Дубай бўйича статистикага мурожаат қилсак, у ҳолда янги технологиялардан қатъий назар йўлларда авария сони ўсиб кетган. Бу вақт давомида йўл ҳалокатлари кўп рўйхатга олиниб, йўллардаги ўлимлар сони эса 134дан 198га кўпайган.
Буни 3 миллионлик мегаполис халқининг сони, бу билан бирга транспортнинг сони ҳам ўсаётгани билан изоҳлаш ҳам мумкин. Бундан ташқари, Дубайнинг инфраструктураси пиёдаларга нисбатан кўпроқ автомобилларга қулайлаштирлган — баъзан қўшни кварталга қадар пиёда юриш жуда ҳам қийин, чунки йўл бўйларини авто йўлларнинг устунлари тўусиб туради.
Лекин янги технологияларнинг кириши билан ва ходимларни ўқитиб ўргатиш ортидан жиноятларнинг сони қисқармоқда.
Масалан, 2013-йили Дубайда 100 минг кишига нисбатан жиноятларнинг сони 58,6дан 36,4га қадар қисқарган. Мазкур кўрсаткичга кўра, 2018 йилнинг бошида Дубай Numbeo базасининг энг хавфсиз шаҳарлар рўйхатида 11-ўринга чиққан. Numbeo базасининг рўйхати бутун дунё бўйича уни қўлланган кишиларнинг маълумотлари бўйича тузилади.
Дубайда чиндан ҳам ўзингни хавфсиз эканингни сезиб, қўрмасдан тунги сайрга чиқиб, савдо марказларида шахсий буюмларингизни қаровсиз қолдириб қўйсангиз ҳам бўлади.
Кўп йилдан бери Дубайда яшаётган қирғизистонликлар мен билан гаплашишганида кўп бора бир ерларда унутиб қолган буюмлари, ҳамёнлари ёки телефонларини унутиб қолишганини, лекин полиция уларни тезда топиб, қайтариб берганини айтиб беришди.
«Хавфсиз» шаҳардан «ақлли» шаҳарга
Аль Разукинин айтишича, Дубай ҳукумати полициянинг ишига технологияларни 70-йиллардаёқ киргиза бошлаган. Бугун давлат хизматларининг барини сайт ёки иловалар орқали олиш мумкин.
Бугунги кунда 8 мингга яқин камера барча жамоат транспорти билан бирга, йўл хавфсизлигини назорат қилади. Улар ўрнатилиб, назорат дронлари ишга топширилгандан кейин ҳукумат шаҳарни одамлар учун қулайлаштира бошлаган.
«[«Хавфсиз шаҳар» ишга оширилгандан кейин] Дубай "ақлли" бўлиб қолиши учун стратегияни алмаштирган», — деди Дубай полициясининг вакили.
Дубай резидентининг картаси «ақлли» полиция участкасида қўшимча хизматларни олишга имконият беради. Сурат: Регина Им/Kloop.kg
Дубайнинг ҳар бир фуқаросида қайси ўлканинг фуқароси эканига қарамай резидентларнинг картаси бор. Уларда унинг эгаси ҳақида барча маълумот сақланади: биомаълумотлар, давлат тўловлари, жарима пуллари ва бошқа тўловлар ҳақидаги маълумотлар. Мазкур картанинг ёрдами билан инсонлар мобил қўлланма орқали истаган давлат хизматларидан фойдалана олишади.
Бу орада Қирғизистонда
Сапар Исаков истеъфога кетгандан кейин 2018 йилнинг апрелида янги премьер-министр Мухаммедкалий Абилгазиев ҳукумат аҳамиятли қисми хавфсизлик деб ҳисобланган «Ақлли шаҳар» лойиҳасини ишга оширишни давом эттиришини билдирган.
Ҳукумат апрель ўрталарида бир неча йўл чорраҳаларида ЙХХББнинг электрон портали билан боғланган камераларни ўрнатган. Мазкур камералар рўйхатга олган барча қоида бузарликларни инспекторлар тартибга солиб, йўл қоидасини бузган автомобил эагисга жўнатади. Ҳозирча бу камералар синов тартибида ишламоқда.
Дастлабки бир ярим ойда бу камералар 80 мингдан ортиқ қоида бузарликни рўйхатга олган. Сизнинг номингизга жарима рўйхатга олингани ёки йўқлигини ҳозирча синов тартибида ишлаётган давлат хизмат кўрсатиш порталидан текшириш мумкин.
Ҳукумат йўл хавфсизлик тизимидан ташқари давлат хизматини кўрсатишнинг янги усулларини ҳам синовдан ўтказмоқда.
Масалан, ҳукумат ҳозир 16 минг бишкеклик фойдаланаётган «Гибрид почтани» ишга топширган. Бу почта барча коммунал хизмат учун ҳисобларни бир квитанцияга бириктиради.
Жами бўлиб ҳукумат «Ақлли шаҳар» лойиҳасини ишга ошириш қийматини 60 млн доллар деб баҳоламоқда. Лойиҳанинг асосий инвестори деб ҳисобланган «Хуавэй» компанияси билан битим тўхтатилганидан кейин ҳукумат лойиҳани ярим-ёрти ўз кучи билан ишга оширишга қарор қилган.