Видео: Автомобилини патрул ходимининг устига ҳайдаган собиқ депутатнинг қизига иш қўзғалди

743

Собиқ депутат Ташполот Балтабаевнинг қизи Бишкекнинг Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бош бошқармасининг (ЙҲХТББ) ходимини ўз машинаси билан кетай деган — бу воқеани ижтимоий тармоқ қўлланувчиларидан бири видеога тортиб олган. Кейинроқ ҳайдовчи аёлга қарши «ҳукуматнинг вакилига қарата зўрлик кўрсатиш» моддасининг асосида жиноий иш қўзғалган.

Видео 31-майда ижтимоий тармоқларда пайдо бўлган — унда йўлтанламас ҳайдаган аёл уни тўхтатишга ҳаракат қилган патрул милициянинг ходимининг устига автомобилини солаётганини кўриш мумкин.

ЙҲХТББнинг матбуот хизматининг версиясига кўра, инспектор машинани тўхтатиб, қоида бузилганлиги тўғрисида протокол тузишга ҳаракат қилган, лекин ҳайдовчи унга қўл қўйишдан бош тортиб, протоколни олволиб, кетишга ҳаракат қилган.

«10-15 метрдан сўнг машина қайтадан тўхтатилган. Ҳайдовчи аёл Ленин район ИИБга олиб борилиб, тергов хизматига ўтказиб берилган», — деб маълум қилди матбуот хизматидан.

Кейинроқ ҳайдовчи депутат Ташполот Балтабаевнинг қизи Нургул Балтабаева экани маълум бўлган. Унинг турмуш ўртоғи ва Гиёҳванд моддаларни ноқонуний алайнишига қарши курашиш бўйича бош бошқарманинг собиқ раҳбари Алимжан Козубаев ҳам «Азаттык» радиосига ўз аёли собиқ депутатнинг қизи эканини тасдиқлаган.

« У ерда шундай ҳолат бўлиб қолибди. Бир томонлама қарамаслик керак. Роликнинг кичкина парчасини қўйса бошқа киши, тўлиқ қўйганда бошқаси айбдор бўлади», — деган Козубаев.

Бишкек ШИИБдан матбуот хизматидан «Клооп»нинг мухбирига билдирилишича, Балтабаевага қарши «ҳукуматнинг вакилига қарата зўравонлик кўрсатиш» моддаси бўйича жиноий иш қўзғалган. Терговчи ундан ҳеч қаёққа кетмаслик ҳақида тилхат олиб, қўйиб юборди.

Шунингдек собиқ депутат ўзи «vesti.kg» нашрига қоида бузарлик рўйхатга олинса «балоғатга етган шахс ўзи жавоб берииши керак » деб билдирган.