«Ақлли шаҳар» нима ва ҳукумат уни қандай қилиб Қирғизистонда амалга оширади?

727

Янги премьер-министр Мухаммедкалий Абилгазиев ўзидан аввалгиа ҳукумат раҳбари Сапар Исаковнинг «Таза коом» дастури ва «Ақлли шаҳар» лойиҳаси бўйича ишини давом эттиришини билдирди. Нима учун ҳамма  «Ақлли шаҳар» ҳақида айтаётганини ва ҳукумат уни қандай амалга ошираётганини тушунтирамиз.

«Ақлли шаҳар» дегани нима?

«Ақлли шаҳар» — бу истеъфога чиқарилган премьер-министр Сапар Исаков ва унинг жамоаси тер тўкиб  ишлаган давлат «Таза коом» дастурининг бир қисми.

«Ақлли шаҳар» ўзига фуқароларга давлат хизматларини электрон шаклда олишга, ундан ташқари, қирғизистонликларнинг хавфсизлиги ва қулайлигини таъминловчи бир қатор лойиҳаларни ўз ичига олади.

Хизматларни электрон платформалар орқали олиш фуқаролар учун қулайроқ бўлиб, ундан ташқари, давлат органларининг шаффофлиги билан самарадорлигини оширади деб мўлжалланмоқда. Ҳукумат фуқаролар давлат органларинингг ходимлари билан оз ҳамкорлик қила бошлашининг ҳисобидан давлат хизмат кўрсатишлар тармоғида коррупциянинг даражасини камайтиришни режалаштирмоқда.

Ҳукумат фуқароларнинг қоида бузарликларни рўйхатга оладиган фото ва видеокузатув камераларини ўртаниш орқали таъминлашни режалаштирмоқда. Видеокузатув тизими ҳукуматга хатарларни таҳмин қилиб, уларни бартараф қилиш учун керакли чораларни қабул қилишда ёрдам беради.

«Ақлли шаҳар»ни доимо Сапар Исаковгача ҳам амалга оширишга ҳаракат қилган «Хавфсиз шаҳар» билан алмаштиришади. Лекин «Хавфсиз шаҳар» — бу «Ақлли шаҳар»нинг компонетларидан бири.

Хавфсиз шаҳар

Апрель ойининг бошида ҳукумат Бишкекнинг уч чорраҳасида Фрунзе-Ибраимов, Байтик Баатир-Горький ва Байтик Баатир-Ахунбаев кўчаларида фото ва видеокузатув камераларини ўрнатган.

Уч ой ичида улар синов тариқасида ишлайди. Ҳозирга босқичда фото ва видеокузатув камералари йўл ҳаракатининг қоида бузарликларин рўйхатга олмоқда.

Камералар инспекторлар йўл қоидасини ким ва қандай қилиб бузганини, ундан ташқари протоколлар тўғрисида ва қоида бузган ҳайдовчининг ўзи ҳақидаги маълумотларни кўра оладиган Йўл ҳаракатининг хавфсизлигини таъминлаш бўйича бош бошқарманинг (ЙҲХТББ) электрон портали билан боғланган. Давлат рақами орқали қоида бузган ҳайдовчи аниқланиб, ундан сўнг унинг почтасига жарима қоғози тушади.

Давлат технологиялар ва алоқа давлат комитетининг матбуот хизматидан «Клооп»нинг мухбирига ҳозирча  ҳайдовчилар камералар рўйхатга олган қоида бузарликлар учун жарима қоғозларни олишмаганини билдирди.

«Ҳозир камералар йўл ҳаракати қоидалари бузилишларини рўйхатга олмоқда, аммо ҳозирча синов тариқасида», — деб билдирди ведомстводан.

Авто машина эгалари электрон хизмат кўрсатиш сайтида у йўл қоидасини бузган ёки бузмаганлигини ва улар учун жарима ёзилган ёки ёзилмаганини текшира олади.

Жарима машинанинг ўз эгасига келиши учун ҳукумат ҳайдовчиларни машиналарини ўзларига қайта рўйхатга олиш мажбуриятини юкламоқда.

Ҳозир кўплаган ҳайдовчилар машина сотиб олиб, шу вақтда уни ўзининг номига рўйхатга олдирмасдан, машинани ишончли кат бўйича бошқариоқда. Авто машина эгалари машиналарини бу хизматнинг баҳоси қимматлигидан ўз номларига рўйхатга олишмайди, шу сабабли ҳукумат авто машинани рўйхатга олиш баҳосини икки ойга камайтирди.

Демак ҳукумат жарималар машинанинг норасмий, факт бўйича эгасига келишига эришишни истамоқда. Кейинроқ патрул милициянинг ходимлари ўз номларига рўйхатга олинмаган машинани ҳайдаб юрган ҳайдовчиларга жарима сола бошлайди.

Собиқ премьер-министр Сапар Исаков 12-апрелда йўл ҳаракати қоидаларини бузганлар учун ЙҲХТББнинг портали таҳминан қандай ишлаши мумкинлигини кўрсатди.

Ҳукуматнинг режаси бўйича, келажакда камералар биргина йўл ҳаракати қоидаларини бузганларни изламасдан, жамоат хавфсизлигига ҳам назорат қилади. Бу учун одамнинг юзини ва «одамларнинг одатдан ташқари харакатини» танувчи дастурий таъминлашни ишлаб чиқиши зарур.

«Фараз қилинг, жиноятнинг сони кескин қисқаради. Биз ҳеч бўлмаганда пулни аямасдан инвесторлардан шахс юзини танувчи функция ишлатилишини илтимос қилдик. У ерда сунъий интеллект бор. Сизлар оддийгина тизимга суратни киритсангиз, тизим шаҳар бўйича одамни қидиради», — деб айтган Сапар Исаков лойиҳанинг тақтимотида.

Аммо 2018-йилнинг март ойининг ўртасида Исаковнинг ҳукумати лойиҳанинг бош инвестори бўлган Хитойнинг «Хуавэй» компанияси билан шартномани бузган. Ҳозирча ҳукумат «Хавфсиз шаҳар»ни ўз кучи билан ишга оширмоқда. Бу лойиҳа 60 млн долларга баҳоланган.

Ҳукуматда «Хавфсиз шаҳар»ни таҳлилий тизим билан умумий рақамли бошқарув платформаси ишлаб чиқилувчи «Ақлли шаҳар»нинг базавий платформаси деб аташмоқда.

«Ақлли шаҳар»нинг бошқа компонентлари

«Ақлли шаҳар» — бу  биргина «Хавфсиз шаҳар» эмас — бу турар-жой-коммунал хўжалиги, давлат хизмат кўрсатишларни, таълим ва соғлиқни сақлашдан иборат бошқа лойиҳалар.

Масалан: ҳукумат синов тариқасида «Гибрид почта»ни  ишга туширди — бу лойиҳа 2017-йилнинг ноябридан бошлаб Бишкек кичик районларида ишламоқда. Яшовчиларга барча коммунал хизматлар бўйича квитанциялар келади.

Бошида лойиҳа 5-кичик районда, шундан сўнг 3,4 ва 7-кичик районларда ишга киритилди. Расмий маълумотлар бўйича, бишкекликларнинг 16 минги «Гибрид почта»ни хизматларидан қўллана бошлаган.

Ҳукумат 2018-йилнинг охиригача бутун Бишкекни «Гибрид почта»га ўтказишни, шундан сўнг лойиҳани Ўшга ва Қирғизистоннинг бошқа шаҳарларига киритишни режалаштирмоқда.

«Халққа хизмат кўрсатиш марказлари» (ХХХМ) ҳам «Ақлли шаҳар» лойиҳасига киради. 2017-йили ўлка бўйича электрон маълумот базаси, электрон навбат кутиш ва келган харидорлар билан ҳамкорлик учун консультантлари мавжуд 17 КТБ очилган. Ҳукумат янги КТБларда навбат кутишнинг вақтини уч-тўрт соатдан ярим соатгача қисқарди деб билдирмоқда.

Бундан ташқари, ҳукумат синов тариқасида йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун ёзилган жарималарнинг бор ёки йўқлигини, дипломнинг аниқлигини, оилавий мақомни ва бошқаларни текшириш имкониятига эга. Давлат  хизматлари порталини ишга киргизган. Ҳукуматнинг фикри бўйича, портал орқали паспорт олишга ҳужжатларни топшириб, бошқа давлат маҳкама  хизматлари билан қўлланса бўлади.

Ҳукумат «Ақлли шаҳар» бўйича бошқа лойиҳаларнинг устида ишламоқда. Ҳозир у барча давлат органларининг иши тўғрисида очиқ маълумотлар порталини ишлаб чиқиб, коомдук мейкиндикти абаттоонун бирдиктүү стандартларини аниқловчи «Шаҳарнинг умумий юзи» лойиҳасини ишга оширмоқда.

Ҳукумат мактабларни интернет, компьютер ва мультимедиа маблағлари билан таъминлашни, ундан ташқари, ўқув жойларини электрон бошқарувга имкон берувчи «Ақлли мактаб» синов лойиҳаси орқали технологияларни таълим тизимида ҳам киритишни режалаштирмоқда.

Тиббиёт соҳасида ҳам рақамли технологиялар киритилиб, у беморларнинг реестрини тузишдан,ундан ташқари, Миллий онкология ва гематология марказида уларга хизмат кўрсатишни автоматлаштиришдан бошлашни режалаштирмоқда.