Нима учун ОАВда Бишкек мэрининг истеъфоси муҳокама қилинмоқда? Тушунтирамиз

779
Сурат: Табилди Кадирбеков / Sputnik

Бишкек мэри Албек Ибраимов унинг истеъфога кетиш эҳтимоли ҳақидаги маълумотлар ёлғон эканини нашрларга билдирди. Асосийси бу мавзу нима учун муҳокама қилинаётганини тушунтирамиз.

Сўнгги бир неча кунда айрим  қирғиз нашрлари Бишкекнинг 140 йиллиги нишонлангандан сўнг апрель ойининг охирида Ибраимов истеъфога кетиши мумкинлиги ҳақида ёзиб чиқди.

Мэр бу маълумотларни инкор қилди,унинг айтишича, бундай миш-мишлар ижтимоий тармоқда пайдо бўлган бўлиши мумкин. «Мени сариқ матбуотни қараб ўтиришга жисмоний жиҳатдан вақтим йўқ, балким, шу ижтимоий тармоқларда [миш-мишлар пайдо бўлгандир]», — деб билдирди у.

Ибраимовнинг истеъфога кетиш эҳтимоли тўғрисидаги маълумотлар ёйилган бир вақтда «Республика — Ата-Журт»нинг  (РАЖ) шаҳар кенгаши депутатлари мэрнинг 2017-йилдаги фаолияти бўйича ҳисоботини қабул қилмаган.

Шунингдек мэр унинг фаолияти ҳақида РАЖ томонидан берилган баҳони «ноқонуний» деб атади, чунки ҳисоботни қабул қилиш ҳақидаги қарорни алоҳида бир фракциялар эмас, шаҳар кенгашининг бутун таркиби қабул қилиши керак. Аммо, шунга қарамасдан, Ибраимов РАЖнинг олдида ҳисобот берган.

Мэрнинг тақдири ечилиши мумкин бўлган шаҳар кенгашининг мажлиси май ойининг ўрталарида бўлиб ўтади.

Ибраимовнинг истеъфога кетиш эҳтимоли ҳақида очиққа чиққан маълумотларнинг манбаларидан бири РАЖнинг депутати Канатбек Музуралиев бўлган. У «Вести.kg» нашрига мэрнинг истеъфоси ҳақида «кўпчилик айтяпти», лекин Ибраимовдан истеъфо бўйича ҳозирча ариза тушмаган, деган.

Шунингдек «Вести.kg» нашри Ибраимовнинг истеъфоси ҳақида ўз маълумот манбаларига таянган ҳолда, ишонч билан ёзган: «Бишкек мэри Албек Ибраимов шаҳар куни нишонлангандан сўнг хизматдан кетмоқчи. У хизматдан кетиш ҳақида ариза ёзиб қўйган».

Контекст: Ибраимовнинг истеъфога кетиш эҳтимоли ҳақида маълумот бир неча хабарлар фонида пайдо бўлган:

  • шаҳарни кўкаламзорлаштириш учун кўчатларни 9000 сомга сотиб олиниши ҳақида;
  • 84 гектар муниципиал ерни ижарага «ноқонуний» берилгани ҳақида;
  • 2018-йилнинг бошидан бери Бишкекнинг Ўш бозорида уч марта чиққан ёнғин ҳақида;
  • бир вақтда 13 кўча ёппасига бекилиши оқибатида Бишкек йўлларида пайдо бўлаётган тиқинлар ҳақида;
  • собиқ президент Алмазбек Атамбаевга яқин одамларнинг хизматдан олиниши ҳақида.

Ибраимов — иш юзасидан ўз хизматини сақлаб турган Атамбаевнинг сўнгги юқори хизматда турган тарафдори. Собиқ президентнинг барча яқин кишилари, премьер-министр Сапар Исаков, куч тузумлари ва прокуратуранинг раҳбарлари доҳил, ўз хизматидан кетган.

Собиқ президент тарафдорларининг истеъфолари Атамбаев амалдаги президент Сооронбай Жээнбековни танқид қилгандан сўнг бошланган. Шунга қарамай икки сиёсатчи ҳам очиқ тарзда қандайдир бир келишмовчиликлар ҳақида айтишмаяпти.