Парламент ҳукуматга ишончсизлик таклифини қабул қилди. Энди нима бўлади?

796

Парламент депутатлари кўпчилик овоз билан Сапар Исаков ҳукуматига ишончсизлик вотумини қўллашди. Қарор парламентда муҳокамасиз қабул қилинди.

Депутатларнинг 101таси ҳукуматга ишончсизлик таклифи учун овоз берди — бу президент Сооронбай Жээнбеков Сапар Исаковнинг министрлар кабинетини истеъфога чиқариш керак ёки керакмаслигини ҳал қилиши кералигини билдиради.

Парламентда овоз бериш муҳокамасиз ўтди.

Ҳукуматни истеъфога чиқариш учун аввалроқ Исаковнинг ҳисоботини қўллаган депутатлар ҳам овоз берди — бу унинг  КСДП ва «Кыргызстан» фракцияларидаги партиядошлари.

Депутат Исхак Масалиев «Клооп»га берган интервьюсида Жогорку Кенеш яқинда бу таклифни президентга жўнатишини айтди.

Агарда Жээнбеков депутатларнинг даъвосига рози бўлса, унда Исаков ҳукумати истеъфога чиқади — бу парламент қайтадан министрлар кабинетини тузишга ва янги ҳукумат раҳбарини сайлашга мажбур бўлади дегани.

Вотумга беш депутат қарши овоз берди: Дастан Бекешев, Данияр Аттокуров, Руслан Казакбаев, Мурадил Мадеминов ва Табилди Тиллаев (кейинроқ у тугмани адашиб босганини, аслида маъқул деб овоз берганини айтди).

Депутатларни ишончсизлик қарори муҳолиф фракциялар ҳукуматнинг 2017-йилдаги ҳисоботини қўллашмаганидан сўнг бўлди. «Ата Мекен», «Онугуу — Прогресс» ва «Республика — Ата Журт» фракциялари 17-апрелда Исаков ҳукуматини танқид қилишган.

Ҳукуматнинг ишини муҳокама қилиш тўққиз соатга қадар чўзилган. Бу вақт ичида муҳолиф депутатлар Исаковдан кўплаган нарсаларни, «Лиглас» ва «Хуавэй» компаниялари билан амалга ошмаган ишлардан бошлаб Тогуз-Тородаги келишмовчиликка қадар сўрашган.

Шунингдек Исаков ўзи хатоларини тан олгани билан давлат иқтисоди кўтарилиб, халқаро рейтингларда кўрсаткичлар яхшиланганини ва «Таза коом» каби давлат лойиҳалари ҳақида айтган эди.

Исаков ҳукумати

40 ёшдаги Исаков ҳукуматни 2017-йилнинг августида янги жамоа билан бошқара бошлаган. Бироқ сўнгги ярим йил ичида бу команданинг ичидан икки нафар кишигина қолган.

Исаков ҳукумати давлат органлари билан ўзаро алоқани енгиллаштиришга қаратилган ўзига кўплаб лойиҳаларни жам қилган давлат «Таза коом» дастурини амалга оширишга йўналтирилган.

Исаковнинг ўзи — ҳозир Қирғизистоннинг Социал-демократлар партиясини (КСДП) етаклай бошлаган собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг қўллови остидаги кадр.

Ҳозирда президент Сооронбай Жээнбеков ҳам КСДПдан чиққан. Бироқ сўнгги бир неча ҳафтада Атамбаев у билан яширин тирешүүгө киришип, уни айрим бир билдирувлари ва кадрлик қарорлари учун танқид қилган.

Жээнбеков ўз навбатида куч тузумларида етакчилик хизматларини эгаллаб турган Атамбаевнинг тарафдорларини бирин-кетин истеъфога чиқарган ва шу вақтда у собиқ президентга нисбатан ўзининг муносабатини очиқ тарзда кўрсатмаган.