Бишкек мэри Албек Ибраимов «ишларнинг қандай амалга ошаётганини» билиш мақсадида шаҳар кўчаларида қандай қилиб яширин юриши ҳақида айтиб берди. Бу ҳақда у 19 апрелда Ўш бозорида жабрланган тадбиркорлар билан учрашувда билдирди.
Ибраимовнинг айтишича, у одамларга танилмаслик учун девона каби эски кийим ва ёпиштирлиган соқол билан шаҳарга чиқади.