Президент Сооронбай Жээнбеков Абдил Сегизбаевнинг аризаси асосида Миллий хавфсизлик бўйича давлат комитетининг (МХДК) раислик хизматидан бўшатди. Бу ҳақида давлат раҳбарининг матбуот хизмати билдирди.
МХДКнинг раҳбари бўшатилгани тўғрисида 7-апрелда маълум бўлди. Жээнбековнинг матбуот хизмати билдиришича, Сегизбаев «берган аризасининг асосида» бўшатилган.
Сегизбаев МХДКга 2015-йилнинг ноябридан бошлаб раҳбарлик қилган. Бунгача у турли даврларда «Сорос-Кыргызстан» фондида, Швейцария халқаро ҳамкорлик бўйича ассоциациясида ва Жаҳон банкининг Қирғизистондаги вакиллигида ишлаган.
Сегизбаев сиёсий карьерасини 2003-йили президент Аскар Акаевнинг матбуот котиби сифатида бошлаган. 2011-йили у Атамбаевнинг маслаҳатчиси бўлган, шундан сўнг президент аппаратига раҳбарлик қилган.
У 2014-йили МХДКнинг раис ўринбосарилигига тайинланиб, бир йилдан кейин бу маҳкамага раҳбарлик қилган.
Ўша вақтда Қирғизистоннинг президентлик хизматини эгаллаб турган Алмазбек Атамбаев 2017-йилнинг декабрида «хавфсизликни таъминлаш га қўшган ҳиссаси» учун Сегизбаевга генерал-майор унвонини берган.