Давлат солиқ хизмати (ДСХ) 2017-йилнинг ўртасида «Чек талаб қилиб, пул ютиб ол » акцияси учун 9 млн сом олган. Шунга кўра, ҳар бир қирғизистонлик кафе, дўкон ёки бутикдан чек олиб, уни махсус сайтда руйхатдан ўтказиб пул ютиб олиши мумкин эди. Аммо акция бугунги кунгача ўтказилмаган, шунингдек ажратилган пул ишлатилмаган.
Бу қандай акция?
Ҳукуматнинг ғояси бўйича, акцияга ҳар бир Қирғизистоннинг фуқароси иштирок этиши мумкин — у учун харидордан дўкон, кафе ёки бутикдан QR-кодли чек сўраб, уни махсус промо-сайтда рўйхатга олиш керак бўлган.
Ҳукумат ҳар уч ойда пулли мукофотларни ўйнатишни режалаштирган ва ғолиблар лотереядаги каби тасодиф билан аниқланиши керак бўлган.
ДСХнинг матбуот котиби Эркин Сазиков «Клооп»нинг мухбирига билдиришича, илк совғаларни ўйнатиш телевидениеда жонли эфир орқали, шунингдек қолганларни солиқ хизматининг сайтида ўтказилиши режалаштирилган.
Бу нима учун керак?
«Чек сўраб, пул ютиб ол » акциясини ўтказиш орқали ҳукумат маълумотларни солиқ хизматига онлайн тарзда бераётган назорат-касса машиналарининг чакана савдо тармоғини ишга киритишни тезлатишни режалаштирган.
Бундай касса аппаратларидан Қирғизистонда 2016-йилнинг ўртасидан бошлаб фойдаланила бошлаган. Солиқ хизматида бундай аппаратлар яширин иқтисод билан самарали курашишга имкон яратади деб ҳисоблашади.
«Давлат миқёсида бундай тизимни тузиш қўшимча нарх солиғига ва сотув солиғига нисбатан товламачилик ҳаракатлари билан курашишга имконият беради», — деб билдирган 2017-йилнинг май ойида ДСХнинг раис ўринбосари Кубаничбек Кумашов.
ДСХ эски касса аппаратларини янгиларига алмаштиришни 2018-йилнинг 1-июлигача тугатишни режалаштирмоқда.
Мен нимага бу акция ҳақида билмайман?
ДСХ 2017-йилнинг сентябрида акция учун олти ойлик пиар компаниясини ўтказишга ва ишлаб чиқишга давлат харидлари сайтида тендер эълон қилган.
Сазиковнинг айтишича, солиқ хизмати 9 миллионнинг ичидан 3 млн сомини халқнинг орасида тушунтириш ишларини ўтказишга, телевидениедан эфир сотиб олишга, акцияни ўтказишга ва пиар-кампаниянинг хизматини тўлаб беришга сарфлашни режалаштирган.
Қолган 6 млн сом умумий республика акциясининг мукофот жамғармасига кетиши керак бўлган.
Лекин тендерга битта ҳам компания иштирок этмаган, шу сабабли уни бекор қилишган. Шунингдек умум республика «Чек талаб қилиб, пул ютиб ол» акцияси номаълум муддатга кўчирилган.
Ҳукумат ажратган 9 млн сом қаерда?
Сазиковнинг айтишича, ҳозир 9 млн сом Солиқ хизматининг депозит ҳисобида туради.
«Акциянинг бундан кейинги тақдири Ҳукумат ва Иқтисод министрлигида хал қилиниши керак. Ўтган йили биз уни кўриб чиқувчи Иқтисод министрлигига акцияни тўхтатиб туриш бўйича буйруқ юборганмиз», — деди у.