Биринчи вице-премьер-министр Аскарбек Шадиев парламент ходимларидан бирининг бюджет маблағларини ўзлаштириб олиш билан боғлиқ жиноят иши бўйича текширувлар сабабли хизматдан кетиш тўғрисида ариза ёзган.
Премьер-министрнинг матбуот котиби Урмат Кабилова «Клооп»га Шадиев хизматдан кетиш бўйича ариза бергани бўйича маълумотни тасдиқлади.
Унинг айтишича, биринчи вице-премьер-министр истеъфога кетишини парламентнинг Халқаро ишлар, мудофаа ва хавфсизлик бўйича комитетнинг бўлим раҳбари Арсен Закиров тарафидан бюджет маблағларини ўзлаштириб олиш билан боғлиқ жиноят иши бўйича текширувлар билан асослаган. Шадиев ўша вақтда парламентда мазкур комитетни бошқариб турган.
Закиров парламент бюджетидан 2 млн сомдан ортиқ маблағни ўзлаштириб олиш факти бўйича қўлга олиниб, унга қарши жиноят иши қўзғалган.
«Мен Қирғизистон Республикасининг миллий манфаатларини илгари суриб,доимо адолат билан ишлаганман. Адолатли ва холис тадқиқотни таъминлаш учун ўз вазифамдан кетишим керак деб ҳисоблайман. Президент ва премьер-министрга менга ишонч билдиришгани учун миннатдорчилик билдираман», — деб келтирди «АКИпресс» нашри биринчи вице-премьер-министрнинг айтганларини.
Кабилова премьер-министр яқин орада Шадиевнинг истеъфоси бўйича қарор олишини қўшимча қилди.
Шадиев — Қирғизистон тарихида бир ватқнинг ўзида парламентнинг депутатлик ва ҳукумат аъзоси хизматларида ишлаган илк амалдор. У биринчи бор вице-премьер-министрлик хизматига 2017-йилнинг 7-декабрида тайинланган.