«Народний» бошқарувчисини бомба ҳақидаги ёлғон хабар билан қўрқитдилар

914

Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси матбуот хизматидан олинган маълумотларга кўра, “Народный” супермаркетларининг бирида ишловчи менеджерга тунда улар дўконида бомба борлиги ҳақидаги ёлғон смс келган.

МХДҚ ходими сўзларига кўра, улар қўмитасига тунги соат иккилар чамасида Бишкекнинг 9чи кичик районда жойлашган “Народний”га бомба ўрнатилгани ҳақида хабар келган.

Матбуот хизмати ходими смснинг тўлиқ матнини айтмади, бироқ унинг моҳиятини сўзлаб берди.

Унинг сўзларига кўра, дўкон менеджери қўл телефонига супермаркетда жойлашган бомба ҳақида смс хабар келган.

Бошқарувчи дархол смс ҳақидаги хабарни ҳуқуқ тартибот органларига етказган ва бироздан кейин воқеа жойига миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг махсус гуруҳи етиб келган.

Воқеа жойига келгач, МХДҚ ходимлари портловчи мослама борлиги ҳақидаги смс хабар ёлғон эканини аниқлаганлар.

Ҳозирда МХДҚ ходимлари ёлғон смс муаллифи шахсини аниқламоқдалар.

Дўкон бошқарувчиси Максат Калтаеванинг ўзи эса бомба ҳақидаги хабар келганини тасдиқлаб, ҳеч қандай бомба йўқ, дея “Клооп” мухбирини тинчлантирди.

Журналист билан суҳбат давомида Калтаева бошқа изоҳ бермаслигини айтиб, уни ишдан “чалғитмасликни” сўраб телефон гўшагини қўйиб қўйди.

“Клооп” ходимларининг бири сўзларига кўра, кеча тунда машҳур “Дизель” форумида супермаркетдаги тахмин қилинган бомба ҳақида янги мавзу очилган.

Кейинроқ мазкур мавзу сайт маъмурияти тарафидан ўчирилиб ташланди. Ўчирилиш сабаблари номаълум.

Муаллиф:Элмурат Аширалиев