Сапар Исаков ҳукумат амалдорларини қандай қилиб жазолади?

878

Беш министр ва ҳукуматнинг бир неча ходимлари 12-мартда сифатсиз иш учун премьер-министр Сапар Исаковдан жазолар олишди:

Ишдан бўшатилди:

  • Ҳукумат аппаратининг раҳбари Нурханбек Момуналиев;

Момуналиев ўзи хизматдан кетаётганини халқаро ҳужжатларни тайёрлашда йўлга қўйилган хатолар билан изоҳлади.

Бўшатилганлар:

  • Социал тараққиёт бўлимининг раҳбари Улан Маматканов;
  • Ҳуқуқий экспертиза бўлимининг раҳбари Максатбек Есеналиев;
  • Ҳукумат аппарати етакчисининг ўринбосари Эмилбек Бусурманкулов.

Улар Қирғизистон ва Россия ҳукуматларининг ўртасидаги битимни тайёрлашдаги «камчиликлар» оқибатида бўшатилган.

Жиддий хайфсан олганлар:

  • Соғликни сақлаш министри Талантбек Батиралиев;
  • Экономика министри Артем Новиков;
  • Таълим министри Гулмира Кудайбердиева;
  • Қишлоқ ҳўжалиги министри Нурбек Мурашев;
  • Саноат, энергетика ва табиий бойликлардан фойдаланиш давлат комитетининг раиси Уланбек Рискулов;
  • Атроф-муҳитни ҳимоя қилиш бўйича давлат агентлигининг директори Абдикалик Рустамов;
  • Архитектура ва қурулиш давлат агентлигининг директори Бактибек Абдиев.

Министрлар ва амалдорлар «2017-йилда давлат инвестициялар лойиҳасининг бюджети бўйича етарлича иш олиб бормагани» учун санкцияларни олишди.

Хайфсан олганлар:

  • Молия бозорини тартибга солиш ва назорат қилиш бўйича давлат хизматидан статс-котиби Абдухалик Шамшиев;
  • Архитектура ва қурулиш давлат агентлигининг статс-котиби Самат Борубаев.

Огоҳлантириш олганлар:

  • Юстиция министри Уран Ахметов;
  • Маданият министрлигининг статс-котиби Бактибек Секимов;
  • Атроф-муҳитни ҳимоя қилиш бўйича давлат агентлигининг статс-котиби Азамат Эркебаев;
  • Давлат мулкини бошқариш бўйича фонднинг статс-котиби Илияз Ташбаев.

Ҳукумат раҳбари юстиция министри ва амалдорларга «антикоррупция стратегия сиёсатини бажариш бўйича сифатсиз маълумот кўрсатилгани ва ижро тартиби паст бўлгани» учун огоҳлантириш ва хайфсанларни эълон қилди.