ИИМ йўл харакати қоидаларини бузганларни қандай жазолашни таклиф қилмоқда?

873

Қирғизистоннинг ички ишлар министрлиги (ИИМ) 22-февралда Административ кодексга ўзгартиришларни жамоат муҳокамасига чиқарди — у йўл хавфсизлик қоидаларини бузганларнинг жазосини кучайтириш имконини беради. Ўзгартиришларнинг жамоат муҳокамаси бир ой давом этади, шундан кейин уни парламент кўриб чиқиши мумкин.

ИИМ нимани таклиф қилмоқда?

Қоидани кўп бузганларни мажбурлаб қайтадан авто мактабларда ўқитиш

Муассаса бир йил ичида уч ёки бундан кўп бор харакат қоидаларини бузган ҳайдовчиларни гувоҳномаларидан ажратиб, қайтадан авто мактабларга ўқишга жўнатиш таклиф қилинмоқда. Қоида бузар авто мактабда синовдан муваффақиятли ўтгандан кейингина ҳайдовчилик гувоҳномасини қайтара олади.

Мазкур норма Административ кодексда 2014-йилдан бери мавжуд, лекин ҳозир бу қоида бузишларнинг учи ҳам баробар фото ёки видеокамерага туширилиши керак. Энди ИИМ бу шартни олиб ташлашни таклиф қилишда — бундай усулнинг ёрдами билан инспекторлар қоида бузганларни қайтадан ўқишдан ўтишга кўпроқ жўната олади.

Айрим жарималарни кўпайтириш

ИИМ илгари сурган ўзгартиришларда йўл қоидасини бузгани учун айрим жарималар таҳминан бир ярим баробарга кўпаяди. Министрлик тезликни соатига /10 киллометрга оширгани учун жаримани 500 сомдан 700 сомга кўпайтиришни таклиф қилмоқда;

— соатига/20 км — 1000 сомдан 1500 сомга қадар;

— соатига/40 км — 2000 сомдан 3000 сомга қадар.

Шунингдек, ИИМ тезликни соатига 60 ва 80 киллометрга оширишгани учун алоҳида жарималарни  (ҳозирда бундай жарималар йўқ) киргизишни таклиф қилмоқда. Бу каби қоида бузарликлар учун 5 минг сомдан 8 минг сомгача жарима солиниб, уч ойдан олти ойга ойгача ҳайдовчилик гувоҳномасидан ажратиш таклиф қилинмоқда.

Маст ҳолда автомобил бошқаргани учун жариманинг миқдорини уч баробарга 10 минг сомдан 30 минг сомга қадар кўтариш таклиф қилинмоқда. Шунингдек, ҳозирда бундай қоида бузарлик учун гувоҳномадан бир йилга ажратилади — ИИМда бу муддатни икки йилгача узайтириш таклиф қилинмоқда. Маст ҳайдовчи инсон ҳаётига ҳавф туғдирган вазиятни пайдо қиладиган бўлса жарима 50 минг сомга қадар кўпаяди.

Патрул милициянинг ходими Бишкек кўчаларидан бирида. Сурат: Табилди Кадирбеков/Sputnik

Ҳужжатни инспекторга кўрсатишдан бош тортиш учун жарима

Министрлик ўз ҳужжатларини инспекторга кўрсатишни рад этган ҳайдовчиларга 1500 минг сомдан жарима солишни таклиф қилмоқда. Ҳайдовчи яна бир марта рад этган бўлса жарима 3000 сомгача ошиб, хайдовчилик гувоҳномасидан олти ойга ажратилади.

Йўлларда тиланчилик қилгани учун жазолаш

ИИМ таклиф қилаётган яна бир янги жарима — бу йўлларда тиланчилик қилганларни жаримага тортиш.

Йўлда ёки унинг четида харакатга халал бериб, пул ёки бошқа турли моддий буюмларни сўраган инсонларга инспекторлар 1000 сомдан жарима солиб, уларга огоҳлантириш ёзиб беришади.