Премьер-министр Сапар Исаков авто ҳалокатдан жабрланган кичкина қизнинг отасига 100 минг сом ажратди. 9-февралда кичик автобус унинг аёли ва қизини уриб кетган ва шундан сўнг аёл вафот этган, икки ёшдаги қиз эса оёғидан ажралиб қолган.
Ҳукуматнинг матбуот хизмати билдиришича, Исақов премьер-министрнинг резерв фондидан жабрланган оилага 100 минг сом беришни буюрган.
Ҳукумат раҳбарининг матбуот котиби Урмат Кабилова «Клооп»нинг журналистига Исақов фожеали воқеа ҳақида янгиликлардан эшитганини айтди. Кабилованинг айтишича, қизнинг отаси пул маблағини шу ҳафтада ололади.
«Агарда формал қийинчиликлар бўлиб қолса, қизнинг отаси пулни кейинги ҳафтада олади», — деб билдирди матбуот котиби.
Авто ҳалокат 9-февралда Бишкекнинг Элебесов ва Витебск кўчаларининг кесилишида содир бўлган. Кичик автобус пиёда йўлакчасида боласини кўтариб турган аёлни вақтида тўхташга улгурмай қолиб уриб кетган.
Касалхонага ёткизилгандан сўнг жабрланган аёл хушига келмасдан вафот этган, шунингдек унинг икки яшар қизи ҳам шифохонага «ўта оғир аҳволда» етказилган. Шифоколар унинг бир оёғини ампутациялашига тўғри келган.
Бишкек ШИИБнинг матбуот хизматининг етакчиси Адил Оморов «Клооп»нинг мухбирига авто ҳалокатнинг айбдори тергов изоляторига қамоққа олиниб, унга қарши «Жабрланувчининг ўлимига олиб келган йўл ҳаракати қоидаларини бузиш» моддаси бўйича жиноий иш қўзғалганини айтди