Миллий банк электрон ҳамённинг ҳисобини телефон баланси орқали тўлдиришни тақиқлади

666
Иллюстратив сурат. Муаллифи: Арсений Мамашев/Kloop.kg

Қирғизистон Миллий банки электрон ҳамёнларни телефон балансидан тўлдиришни тақиқлади. Алоқа операторларининг электрон ҳамёнларларини банклар, банкоматлар ва терминаллар орқалигина тўлдириш мумкин.

Электрон ҳамёнларни ишига янги қоидалар киритилгани бўйича 26-февралда маълум бўлди — улар 15 кундан сўнг кучга киради.

«Бунда, Миллий банк бошқармасининг юқорида аниқланган қарорига кўра, товар ва хизматларни таклиф қилувчиларнинг абонентларини (қўлланувчи) шахсий ҳисобидан, шунингдек товар ва хизмат кўрсатиш учун аванс тўловларини электрон ҳамёнга ўтказиш орқали уни қайтариб бериш йўли билан тўлдиришга рухсат берилмайди», — дейилади Миллий банкнинг қарорида.

Энди «Билайн», «Мегаком» ва «О!» алоқа операторларининг мобил ҳамёнларини банк ҳисоблари, банкоматлар ва терминаллар орқалигина  тўлдириш мумкин.

Миллий банк шунингдек, электрон ҳамёнлар аввалгидай тартибда ишлашини ва алоқа операторлари ўз абонетларини ўзгаришлар ҳақида хабардор қилиши кераклигини қўшимча қилди.

Мобил ҳамёнлар чекка ҳудудларда яшовчи одамлар учун қулай.

Банкларнинг электрон ҳамёнларини банкларнинг ўзида ёки терминал орқалигина тўлдирса бўлади. Бироқ терминаллар ва банклар Қирғизистоннинг барча аҳоли пунктларида йўқ.

Айни вақтда Миллий банкнинг тақиқидан аввал  алоқа операторининг мобил ҳамёнини телефон ҳисобини тўлдириш мумкин бўлган — абонент банк филиалини ва терминални излаб ўтирмай телефон ҳисобини ўлканинг деярлик барча тижорий шаҳобчалардан тўлдириб олиш имконияти бўлган.