Суд 11 ёшли қизни зўрлашга уриниш бўйича ишнинг моддаси алмашиши бўйича тушунтириш берди

658

Ўш вилоят судининг маълум қилишича, 11 ёшли қизни зўрлашда айбланаётган шахснинг айби исботланмаган, шу сабабдан унинг иши «безорилик» бандига алмаштирилди.

Суд давомида аниқланишича, гувоҳлар жиноятга шоҳидбўлмаганлар — уларнинг сўзларига кўра, гумондор уйдан чиқиб қизни ҳақоратлаган ва уйга кириб кетган.

Шунингдек, жабрланувчининг танасидаги зўрлашга уриниш эҳтимоли вақтида олинган жароҳат унинг кофтаси йиртилган ерга тўғри келмагани суд ҳукмига асос бўлган.

Аввалроқ Ўш вилоят суди 11 ёшли қизни зўрлашга ҳаракат тўғрисидаги ишни “Безорилик” моддасига  ўзгартирган. Шундай қилиб, тегажоликда айбланаётган собиқ Новқат тумани ҳокимининг  жияни,  ишни кўриб чиқиш муддати тугугуни сабабли қамоқ жазосидан қутилиб қолди.

«Кылым шамы» ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти ҳукмдан Олий судга шикоят қилишини хабар қилди.

«Биз бундай ҳукмга умуман қаршимиз. Бу бутунлай нотўғри. У қизнинг оиласига катта маънавий зарар етказди. Қиз халигача даволанмоқда», — дейилади ташкилотнинг хабарида.

Бунга қадар Ўш район ва шаҳар суди ҳам прокуратуранинг «Номусга тегиш» моддаси бўйича 20 йилга озодликдан маҳрум қилиниши талабига қарамай, гумонланувчини далилларнинг етишмаслиги сабаби билан оқлаган эди.

Номусга тегишга уриниш

2016 йилнинг июнь ойида Новқат районининг Борбаш қишлоғининг яшовчиси унинг 11 ёшли қизининг номусига тегишга уринилгани ҳақида хабар қилган. Бу аёлнинг айтишича, унинг қизига сувнинг оқимини озайтириш учун каналга чиққанда қўшниси ҳужум қилган.

Эркак пичоқ чиқариб, қизни зўрламоқчи бўлганини айтган, кейин оёғи билан ерга босган. Қизнинг синглиси эса унга тош отиб, эркак кишини чалғитган ва улар қочишган.

Жабрланувчи бола кўплаб жароҳатлар олган ва Новқат район касалхонасида 10 кун даволанган.

Новқат район прокуратураси жиноий иш очган ва гумонланувчи шахсни қўлга олган  — у Ўш вилояти Новқат районининг собиқ ҳокими Бекболот Айтиевнинг жияни экани аниқланган.

Жиноят иши очилгач гумондорнинг яқинлари жабрланувчининг оиласига пўписалар қилишган. Суд мажлисларидан бирида судланувчининг қариндошлари қизнинг онаси ва адвокати ташланиб, ҳақорат қилишган.