Қирғизистонлик чанғичи Тариэл Жаркинбаев қишки Олимп ўйинларида спринтер мусобақасида охирги ўринни эгаллаб, чорак финалга ўтмай қолди.
Эркаклар ўртасидаги спринтер мусобақасининг классик турида Жаркинбаев маррага 79-бўлиб келган. Жами мусобақага 80 чанғичи қатнашган.
У лидердан бир дақиқадан кўпроқ вақтга кеч келган, 4 дақиқа 5,99 сония вақт кўрсатган.
Мусобақада спортчилар рақамларига кўра, масофаси 15 сониялик оралиқ билан, навбати билан старт олишган. Жаркинбаев мусобақага 76-рақам билан чиққан.
Чорак финалга ўтиш учун гуруҳ -30дан ўрин олиш керак бўлган.
Эркаклар ўртасидаги спринтнинг финали Бишкек вақти бўйича бугун соат 18:34да бўлиб ўтади.
Жаркинбаев — Қирғизистоннинг чемпиони ва чанғи мусобақаларининг Осиё кубоги соҳиби, шунингдек, Қирғизистоннинг биатлон бўйича бир неча бор чемпиони. Бундан ташқари, Тариэл Австрияда Биатлончиларнинг халқаро союзи (IBU) кубогининг иштирокчиси.
Аввалги йили 21 ёшдаги Тариэл Алматида бўлиб ўтган Универсиада-2017да Қирғизистондан бориб қатнашган. Унда классик спринтда чанғичи 62-ўринда маррага етиб борган.
Тариэл ўйинларга қатнашиш лицензиясини беш халқаро стартнинг натижалари бўйича эгаллаб келган. Бу спортчининг карьерасидаги илк Олимпиада.
Ўйинларда кейингилардан бўлиб қирғизистонлик Евгений Тимофеев старт олган. 18-февралда у катта слалом бўйича мусобақаларнинг медали учун курашга чиқади. Мусобақалар (Бишкек вақти бўйича) соат 7:15да бошланади.