Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков «24.kg» нашридан 5 млн сом ўлчамда бадал тўлаб бериш бўйича шикоятидан бош тортди. Бироқ президент ушбу иш юзасидан собиқ депутат Кабай Карабековдан 5 млн сомлик даъво шикоятини қайтариб олгани йўқ.
«24.kg» нашриёти 5-февралда Жээнбеков ўзининг нашриётга қарши шикоятидан бош тортгани бўйича билдирди.
Президент Бишкекнинг Свердлов район суд ижрочилар хизматининг бўлимига маънавий зиён учун нашриётдан 5 млн сом ундириб олишдан бош тортиш бўйича шикоят аризаси билан мурожаат қилган.
Бироқ ишнинг бир фигуранти — собиқ депутат Кабай Карабеков «Кактус» нашриётининг журналистларига берган интервьюсида, унга қарши суд ижрочилиги давом этмоқда.
Унинг айтишича, 16-январда суд ижро ва унга президентга беш млн сом тўлаб бериш бўйича ёзма огоҳлантириш берган. Карабеков район судига президентга бадал тўлаб бериш учун муддатини чўзиб беришни илтимос қилганини билдирди.
Мақола эълон қилинишидан олдин президентнинг матбуот хизматидан изоҳ олишнинг имкони бўлмади.
Бунгача «24.kg» нашриёти 23-январда раддия эълон қилиб, Жээнбековнинг олдида кечирим сўраган. Журналистлар сайтда эълон қилинган маълумотларни президентнинг фаолиятидаги обрўси, ор-номиси, қадр- қимматига путр келтирган деб топишган.
Жээнбекнинг Карабеков ва «24.kg»га қарши шикояти
Жээнбековнинг Карабеков ва «24.kg»га қарши шикояти Жээнбеков нашриёт билан собиқ депутат Карабековга қарши шикоятини 2017-йилнинг 21-сентябрида президентликка номзодлиги кўрсатаётган вақтда берган.
Материалда Карабеков «...Жээнбековнинг қариндошлари радикал араб ташкилотлари билан яқин алоқада бўлиши мумкинлиги, шунингдек, Россияда террор ташкилоти деб толилган Арабистоннинг "Ижтимоий ислоҳотлар жамияти"» ҳақида ёзган.
Сиёсатчи Карабековнинг «...Жээнбековнинг қориндошлари радикал араб ташкилотлари билан яқин алоқада бўлиш эҳтимоли» ҳақидаги сўзларини ҳақиқатга тўғри келмаслиги, ор-номус ва қадр –қимматига ҳамда фаолиятидаги обрўсига путр келтирган деб тан олишни талаб қилган.
Жээнбеков ҳар бир жавобгардан маънавий зарар учун 5 млн сомдан бадал тўлаб беришни талаб қилган. Ўша вақтда сиёсатчининг сайлов олдидаги штабини етаклаган Фарид Ниязов даъво аризаларининг миқдорини «оширилмаган» деб атаган.
2017-йилнинг 5-октябрида Свердлов район суди Жээнбековнинг талабларини қаноатлантирган, 22-декабрда бу ҳукмни Бишкек шаҳар суди ҳам ўз кучида қолдирган..
Халқаро Human Rights Watch ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти Жээнбековни ОАВлар билан «асоссиз» судлашишни тўхтатишни талаб қилган.
Ташкилот ҳуқуқ ҳимоячиларининг фикрича, Жээнбеков ва ҳукумат мустақил ОАВлар билан фаолларнинг «муҳим ролини» ҳурмат қилиб, улар «репрессиялар ёки безовталикдан» қўрқмай фаолият кўрсатишига имкон яратиш керак.