Бишкек ШИИБи: Январь ойида совуқ туфайли 15 киши ҳаётдан кўз юмди

732

Бишкек Шаҳар ички ишлар бошқармасининг (ШИИБ) билдиришича,  январда  қаттиқ совуқ туфайли шаҳарда 15 киши ҳаётдан кўз юмган. Уларнинг барчаси доимий яшашга жойи йўқ кишилар бўлган . Жами бўлиб январ ойида милиционерлар ташқарида совуқдан музлаб қолишдан 85 кишини сақлаб қолишган.

Бишкек ШИИБ матбуот раҳбари Адил Оморов «Клооп»нинг мухбирига билдиришича, 1-январдан бошлаб 25-январга қадар шаҳарда совуқдан 15 киши ҳалок бўлган. Маълумотга кўра, уларнинг барчаси доимий яшаш ери йўқ одамлар.

«Ўтган ҳафтада рейд вақтида 239 киши аниқланди, уларнинг ичидан 22 киши "Коломто" ва бошқа социал вақтинчалик бошпана билан таъминлаш муассасаларига жойлаштирилган. Яна 25 киши  ижтимоий тартибни бузиш ва бошқа кичик қоида бузарликлар учун ушланди», — деди Оморов.

Оморовнинг айтишича, Бишкек кўчаларида совуқдан музлаётган одамларга ёрдам берувчи милициянинг махсус гуруҳи иш олиб бормоқда. Январь ойида милиционерлар совуқдан 85 кишини сақлаб қолишган.

«Бу одамлар оддий фуқаролар.  Масалан: одам маст бўлиб, остановкада ухлаб қолган. Уларнинг барчаси «Коломто» муассасига етказиб бериляпти», — деб билдирди матбуот раҳбари.

Бишкек мэриясининг маълумотига кўра, уйсиз кишиларга ёрдам бериш учун тўртта бошпана беручи муассаса иш юритмоқда. «Коломто» муассасасида ҳозирда иссиқ овқат ва вақтинчалик бошпана билан таъминланган  78 киши мавжуд.

«Меҳрибонлик маркази (Центр милосердия)»да ҳозирда жами 38 киши — 20 аёл ва 18 ўспирин бор.

Свердлов районининг уйсизларга ёрдам кўрсатиш пунктида 30га яқин одам, Октябрь районидагинга эса 47 киши жойлаштирилган.

Фавқулодда ҳолатлар министрлиги (ФҲМ) ҳаво ҳароратининг кескин ўзгариши билан боғлиқ кучайтирилган тартибда иш олиб боришяпти ва шунга кўра Билим бериш министрлиги 31-январга қадар ўқитиш тизимини тўхтатган.