Жумақадиров ҳалок бўлган йўл ҳалокатидаги камАЗ ҳайдовчиси ўз айбини тан олди

738

«Спутник» нашрининг хабарига кўра, вице-премьер-министр Темир Жумақадировнинг ўлимига сабаб бўлган йўл ҳалокатидаги КамАЗ ҳайдовчиси ўз айбини тан олди. Ўтган йилнинг октябрь ойида содир бўлган йўл ҳалокатида Жумақадиров билан бирга уч киши ҳалок бўлган.

Суд мажлиси Чуй вилоятининг Москва район судида 25-январда ўтди. Йиғинга иштирок этган «Спутник» мухбири маълум қилишича, КамАЗнинг ҳайдовчиси Афтандил Таалайбек ўғли айбини тўлиқ тан олган.

«Ўша куни тонгда акам иккимиз Бишкекка кетаётган эдик. Йўлда мен "Жигули"ни қувиб ўтмоқчи эдим, йўлнинг қарши томонига чиқиб, узоқдан йўл танламасни кўриб қолдим. Унга фаралар билан белги бердим, бироқ кеч бўлган эди. Йўлнинг четига чиқсам йўл танламас ҳам мен КамАз билан бурилган томонга чиқди. Натижада тўқнашдик», — деди Таалайбек ўғли.

Мажлисда ҳайдовчидан ташқари КамАЗнинг йўловчиси Бекназар Шаршембаевни ҳам сўроқ қилишди. Унинг билдиришича, йўлда ухлаб келаётган, йўл ҳалокатидан сўнг касалхонада ўзига келган. «Фожеада мени оёғим кабинада қисилиб қолган, кейин мени касалхонага ётқизишди», — деди у.

Ҳукумат аппаратининг иш бошқармаси юристлари зарарни 2,1 млн сом деб баҳолашди. Айбланувчи билдиришича, зарарни тўлаб беролмайди. «Мени шунча пулим йўқ», — деб келтирди ҳайдовчининг сўзини 24.kg нашри.

Йўл ҳалокати бўйича тергов ишлари 8-январда тугатилган. Вице-премьер-министр Темир Жумакадировнинг автомобилини уриб кетган КамАЗнинг ҳайдовчиси 7 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.

Жумақадиров ва унинг ҳайдовчиси билан ёрдамчиси  2017-йилнинг 7-октябрида Бишкек — Қораболта йўлида ҳалок бўлган. Жумақадировнинг машинаси гувоҳларнинг айтишича, йўлнинг қарама- қарши қисмига чиққан КамАЗ билан тўқнашган.

Вице-премьер-министр 2017-йилнинг 15-октябрида ўтган президент сайловидаги овоз бериш участкаси тайёрлигини текшириш мақсадида Талас вилоятига кетаётган бўлган.

Сайлов жараёнидан кейин Жумақадиров йўл ҳалокатларининг сони ортгани учун йўл хавфсизлигига жавобгар бўлган.

Ҳозирда ҳукумат йўл қоидалари бузилишини рўйхатга олган кузатув камералари ўрнатиладиган «Ақлли шаҳар» лойиҳасини киритмоқда.