«Ата Мекен» фракциясининг депутатлари Аида Салянова, Алмамбет Шикмаматов ва собиқ депутат Омурбек Текебаев судда МХДҚнинг раҳбари Абдил Сегизбаев билан президент аппаратининг собиқ етакчиси Алмаз Усоновга мағлуб бўлишди.
«Ата Мекен» Сегизбаев ва Усонов депутатларнинг 2010-йили «Мегаком» акцияларини сотишда манфаатлари бўйича билдирувлари учун уларни судга берган. Бишкекнинг Биринчи май район суди Сегизбаев билан Усоновни «Ата Мекен» депутлари ҳақида ёлғон маълуотларни тарқатиш бўйича айбдор деб топмади — бу ҳақда «Клооп» мухбирларига партиянинг юристи Таалайгул Токтакунова билдирди.
Унинг айтишича, суд «Ата Мекен» вакилларининг иштирокисиз ўтган.
«Бизга қарор ҳақида ўтган ҳафтада Биринчи май район судининг котиби билдирган. Бироқ биз мажлис қачон ўтганини билмаймиз ва ҳозирча суд қарорининг нусҳасини олмадик», — деди у.
«Ата Мекен»нинг уч депутати 2017-йилнинг март ойининг ярмида Белиз давлатидан келган ҳужжатларни эҳтимолий тарқатгани учун Сегизбаев билан Усөновни судга берган.
Бу ҳужжатларга кўра, Омурбек Текебаев, Алмамбет Шикмаматов ва Аида Салянова 2010-йили «Мегаком» акцияларини сотилишида манфаатдор бўлишган. Унда парламентарийлар Белиздан келган ҳужжатларнинг аниқлигини инкор қилишган.
Текебаев ўзига келтирилган маънавий зарар учун 60 млн сом миқдорида хун тўлаб беришни талаб қилган.
Парламентарийлар Уcонов билан Сегизбаев уларнинг «Мегаком»ни сотилишидан манфаатдорлиги бўйича билдирувини инкор қилишларини талаб қилишган.
Белизгейт
Белизгейт МХДҚнинг раҳбари Абдил Сегизбаев 14-ноябрда ўша вақтда президент бўлган Алмазбек Атамбаевге Белиздаги Wrobel&Co компаниясининг траст ҳужжатларини кўрсатган.
Сегизбаевнинг айтишича, ҳужжатлар Белизнинг расмий органларидан олинган ва тахминан Максим Бакиевга тегишли бўлган Southfield Management Inc. оффшор компанияси ҳақидаги маълуотлар бор.
2012-йили у компания «Мегаком» уяли операторининг 50 фоиз акцияларига эгалик қилган ва уларни 50 миллион долларга сотишни режалаштирган.
Ҳужжатга кўра, Текебаевга, Саляновага ва Шикмаматовга компания акцияларининг 22 фоизи тегишли бўлган ва улар «Мегаком»ни сотишда фойда кўришмоқчи бўлишган.
Бироқ Southfield Management Inc. «Мегаком» акцияларини сотолмаган, сабаби улар давлатга мусодара қилинган.
Белиздан келган ҳужжатлар ҳақидаги иш Атамбаевни фаол танқид қилишган уч депутатга нисбатан биринчи жиноий иш бўлган. «Ата Мекенчилар» Атамбаев таклиф қилган Конституцияга бўлган ўзгартиришларга қарши чиқишган.
Кейинчалик барча уч депутатга ҳам жиноий иш қўзғалиб, ҳукмлар чиқарилган. Ҳозирда Текебаев қамоқда жазо муддатини ўтамоқда, Салянова билан Текебаевнинг ишлари бўйича суд текширувлари якунланмаган.