Соғлиқни сақлаш министри депутатларнинг даъволари учун хизматдан кетмоқчи эмас

624

Соғлиқни сақлаш министри Талантбек Батиралиев билдиришича, депутатлар томонидан бўлаётган кетма-кетма «айбловларга қарамай» у ўз хизматидан кетишга шошилмайди. У бу ҳақда депутатлар комиссияси министрликнинг фаолиятида қоида бузишларни аниқлагандан кейин билдирди.

Батиралиев министрикнинг дори-дармонлар бозорида рақобат доирасини ташкил қилиш бўйича фаолияти «турли гуруҳларнинг манфаатларига тўсқинлик қилмоқда» деб ҳисоблайди.

«Давлат шахсий ҳамкорликни ривожлантириш билан хизматининг баҳосини ва навбат кутишлардаги ортишини олдини олдик. Албатта бундай қадам орқали бизнес қилиб, препаратлар билан хизмат кўрсатишлар орқали кўп пул топганларга ёқмай қолади», — деди министр.

Унинг айтишича, ўлкада биологик фаол қўшимчаларни сотган  «ишқобозлар гуруҳи» бор. Унинг фикрича, улар биологик фаол қўшилмаларни бюджет маблағи эвазига сотиб олишни исташади.

«Ҳозирда формацевтик мафияни тўхтатишга ҳаракат қила бошлаганимизда бу ерда уларнинг манфаатлари министр қатори шахсан менинг ва соғлиқни сақлаш министрлигининг фаолиятидаги янги йўналиши билан тўқнаш бўлди», — деб айтилади Батыралиевнинг билдирувида.

У бу гуруҳлар «ўзларининг одамлари» министрлик лавозимини ва дори-дармонлар билан таъминлаш департаментининг директорлик хизматини эгаллашга қизиқишмоқда деб қўшимча қилди.

«Менинг мақсадим — бу узлуксиз реакцияни тўхтатиш. Мен бу ишни бошладим, уни охирига етаман ва шунда тинчроқ кетаман», — деди у.

Депутатлар текшируви

Министрнинг бу ҳақдаги билдируви депутатлар комиссияси соғлиқни сақлаш министрлигининг фаолиятида қоида бузишларни топгандан кейин маълум бўлди.

Депутатлар айрим дори-дармон воситалари қиммат нарҳда сотилиб-олинаётганини ва тендер ўтказишда қоидалар бузилганини аниқлашган.

Депутатлар комиссиясининг ҳисоботида 2015-2017-йиллар оралиғида соғлиқни сақлаш министрлигида 49 ходим (министрнинг ёрдамчиси, фаол мутахассислар ва бошқалар) ишдан четлатилиб, уларнинг ўрнига «тажрибали мутахассислар» олинган деб айтилган.

Бундан ташқари депутатларнинг ҳисоботида соғлиқни сақлаш министрлиги 2016-йили 8 тез ёрдам машинасини сотиб олиш учун бошқа компания паст нарҳ таклиф қилганига қарамай, Dutch Health BV компанияси билан умумий нарҳи 1,1 млн долларга шартнома тузгани айтилади.

Машиналарни мустақил техник экпертизадан ўтказиш улар энг оддий усул билан қилиниб, қоида бузишлар билан қайта жиҳозланганини кўрсатган.

Яна бир қоида бузиш бўлиб компания машиналарни келишилган муддатдан икки ой кеч олиб келган. Саккиз машинанинг орасидан иккиси Қозоғистон ҳудудида йўл ҳалокатига учраб, яроқсиз ҳолга келгани маълум бўлган.

Ишчи гуруҳнинг аъзоси Айсулуу Мамашева 24.kg нашрига билдиришича, соғлиқни сақлаш министрлигининг қоида бузишлари бир ойдан кейин парламентда қаралади.

Унинг айтишича, министрни жавобгарликка тортиш бўйича қарорни депутларнинг тўплаган ҳужжатлари асосида бош прокуратура қабул қилади.

«У ерда қоида бузарликлар жуда кўп, бу министрни ишдан четлатиш учун етарли бўлади», — деди у.

Талантбек Батиралиев соғлиқни сақлаш министрлиги раҳбари лавозимига 2014-йили келган.

Муаллиф: Анна Капушенко