Депутатлар шикоятларни қабул қилишдан бош тортган милиционерларни қамашни таклиф қилди

659

КСДП парламент фракциясининг депутатлари Канат Керезбеков билан Абдивахап Нурбаев жиноят ҳақида билдирув ёки аризаларни қабул қилишдан бош тортган милиционерларга нисбатан жазони кучайтиришни таклиф қилмоқда.

Депутатлар жиноят ва жазо кодексига ўзгартиришларни 25-декабрда жамоатчилик муҳокамасига чиқаришди.

Улар фуқароларнинг жиноятчи ҳақидаги ариза ёки билдирувини рўйхатга олишдан бош тортган милиционерларга жазони кучайтиришни таклиф қилишмоқда.

Агар ўзгартиришлар кучга кирса, милиционерларга 1 млн сомдан 2 млн сомгача жарима солиниши мумкин ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш қаралган.

Шунингдек депутатлар бундай қоида бузишлар бўйича ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларида етакчилик хизматларини эгаллаганлар учун ҳам жазони кучайтириш таклиф қилинмоқда.

Ҳаракатсизлик ёки аризани рўйхатга олишдан бош тортганлар учун уларга 2 млн сомдан 3 млн сомгача жарима солиш ёки 6 йилдан 8 йилгача қамаш қаралган.

ИИМ 22-декабрда шаҳар яшовчилари милиционерлар уларнинг аризаларини қабул қилишдан ва текширишдан бош тортиши бўйича бир неча марта арзланишгани сабабли Бишкекнинг Свердлов ИИБини текшира бошлаган.

Тергов ҳуқуқ бузиш фактлари бўлганига қарамай, фуқароларга «жиноятларни фош қилишдан асоссиз бош тортган» 500дан ортиқ ҳолатни аниқлаган.

Муаллиф: Рустам Халимов