Жалолобод: Итни отган йигитга жиноий иш очилди

773

Жалолобод вилояти милицияси итни қурол билан отган йигитга қарши жиноий иш қўзғади. Итнинг ўлдирилиши тасвирга олинган видео ижтимоий тармоқда тарқагач жамоатчилик ўртасида резонанс пайдо қилган.

Жалолоб вилоят ИИМдан Kloop.kg мухбирига билдирилишича, итни отган шаҳсга хайвонларга шафқатсиз муомала қилгани учун жиноий иш қўзғалган.

Маълмуотга кўра воқеа сентябрь ойида Жалолобод вилоятининг Сузоқ районида бўлган.

Кейинчалик у видеони инстаграмга юклаган. Лавҳа жамоатчилик томонидан салбий қарши олингач, видео ижтимоий тармоқдан ўчирилган.

Эслатма! Видеода жониворни шафқатсизлик билан ўлдирилиш ҳолати акс этган.

Шерматов ўз ҳаракатини «ит кўп муаммолар» яратган деб тушунтирган.

«У қўшниларнинг товуқларини еб, одамларни тишлаган. Сўнги кунлари қутурма касаллигининг белгиларини сеза бошладим. Видеони ижтимоий тармоқдаги саҳифамга итдан зарар кўрган қўшниларим кўрсин деб қўйгандим», — деб айтган у.

Қирғизистоннинг жиноят ва жазо кодекси бўйича жониворларга нисбатан шафқатсизлик қилиш учун 10 минг сом жарима ёки 150 соатгача жамоат ишларига жалб қилиш билан жазоланади.

Муаллиф: Айдай Эркебаева