«Инфоком» давлат ишхонаси билдиришича, аҳолига хизмат кўрсатиш марказлари (АХМ) олти кунлик иш тартибига ўтишади. Бундан ташқари АХБларнинг иш кунларини бир ярим соатга узайтиради.
«Инфоком» билдиришича, 21-декабрдан бошлаб ўлка бўйича барча АХМлар эрталабки соат 8дан 18:00гача ишлаш тартибига ўтишади.
Бундан ташқари тушлик вақти 30 дақиқага қисқартирилади, бу АХМлардаги иш кунини бир ярим соатга узайтиради.
Шунингдек АХМлар 23-декабрдан бошлаб 30-декабргача шанба кунлари ҳам хизмат кўрсата бошлашади. Улар эрталабки соат 8дан 14:00гача ишлашади.
«Бу ҳужжат қилдиришга мурожаат қилган фуқароларни кўплигига ва навбат кутишлар бўлиб, АХМга мурожаат қилаётганларнинг норозилиги билан боғлиқ», — деб билдиришди муассасадан.
«Инфоком»дан бундай иш тартиби декабргача давом этишини қўшимча қилишди, 2018-йилнинг январидан бошлаб беш кунлик иш тартибига ўтишади.
Фуқаролар узоқ навбат кутишлардан арзланишгани учун октябрь ойида Бишкекнинг Ленин районида қўшимча аҳолига ҳизмат кўрсатиш маркази очилган.
Муаллиф: Рустам Халимов