Бабанов НТС телеканалининг мулкини қамоққа олишни «рейдерлик билан босиб олиш» деб атади

658

НТС телеканали билан алоқаси бор муҳолифатчи депутат Омурбек Бабанов телеканал мулкини қамоққа олишни «рейдерлик билан босиб олиш» деб атади.

Бабанов ўзининг фэйсбукдаги расмий саҳифасида суддан фойдаланиш орқали телеканал фаолиятини таъқиқлашмоқда деб ёзган.

«Ҳаёлга келмаган иш бўлмоқда. Рейдерлик йўли билан, суддан фойдаланиб, НТС телеканалини тортиб олишмоқчи. Қирғизистон судлари энди Максим Бакиев манфаатларини ҳимоя қилиб қолганми? Юридик ҳужжатлар, ҳақиқатгўйлик — қуруқ варақ, қуруқ сўз бўлиб қолдими? Асосий мақсад — мустақиллик, шахсий телеканални ёпиш ёки тортиб олиш?», — деб ёзган у.

Мулкни ҳибс қилиш

Суд ижрочилари НТС телеканали биносига 19-декабрда кечки соат бешдан кейин келишган. Улар телеканал ходимларига Бишкек районлар аро суднинг компаниянинг кўчмас ва кўчма мулкларини қамоққа олиш ҳақидаги тушунтиришини кўрсатишган.

Суд бундай қарорни “Grexton Capital Ltd” компаниясини олдин телеканалга эгалик қилган «Аянт» компаниясига нисбатан берган аризаси асосида қабул қилди.

НТС каналининг бош директори Жайнак Усон ўғли телеканални қамоққа олишни «сўз эркинлигига босим» деб атади.

«Бизнинг кўчмас ва кўчма мулкларимизнинг барчасини, қолаверса радио тўлқинни ҳибс қилиш қарори чиққан. Бу сўз эркинлигига нисбатан қилинган босим. Суд кундузи қарор қабул қилиб, бир неча соатлардан кейин мулкни қамоққа олишни бошлашди. Биз эртанги куннинг кундузги соат 11:00гача жилдириш сўралган аризасини ёздик», — деди у.

Телеканал юристи суднинг қарорига кўра, НТС каналига маълумотни ёритишга имкон бўлган барча мулкларини ва ускуналаридан фойдаланишни таъқиқланишини айтди.

«Бу иш бўйича НТС жавобгар томон қатори эмас учинчи томон қатори ўтмоқда. Бу ерда хулоса чиқарса бўладики: телерадиокомпанияга эфирга чиқишни таъқиқлашмоқда. Бу ерда биз юридик шахслар билан ҳеч қандай алоқада эмасмиз», — деб билдирди у.

Бабановнинг маслаҳатчиси Мирсулжан Намазалиевнинг айтишича, “Grexton Capital Ltd” компанияси Қирғизистоннинг қулатилган президенти Курманбек Бакиевнинг ўғли Максим Бакиев билан боғлиқ.

Елена Дзимидович

«Grexton Capital Ltd» компаниясининг вакили Елена Дзимидович телеканалга нисбатан нима учун ариза берганини айтишдан бош тортди.

«Ҳозирда мулкни рўйхатга олиш бормоқда, бу эфирга чиқишга тўсқинлик қилмайди. Суд ижрочилари ўз ишларини бажариб, барча мулкни тўлиқ рўйхатга олишади. Кейин иш давом этади. Шундан сўнг эфирга чиқиш тўхтатилади деб айтиш муаммо яратиш учун телеканал ходимларининг ташаббуси. Биз мулкни рўйхатга олмоқдамиз, сабаба қонун бўйича шундай қилиш қаралган», — деди у.

Бабановга қарши жиноий иш

Омурбек Бабанов сайловда ҳукумат номзоди Сооронбай Жээнбековга мағлуб бўлган.

Ҳозирда Бабановга қарши Ўш шаҳридаги «Амир-Тимур» (аввалги Ўн Адир) кичик районидаги ташвиқот кампанияси вақтидаги «милларлар аро низони қўзғатишга чақириқлар» учун жиноий иш қўзғаган.

Прокуратура унинг сўзлари «миллатлар аро низони қўзғатишга, одамларни бўйсунмасликка провокация ва ҳозирги ҳукуматни қулатишга» йўналтирилган деб ҳисоблайди.

Сайловдан кейин Бабанов даволаниш учун Москвага кетган. Ҳозирда у Қирғизистонга қайтадими йўқми номаълум.

Муаллиф: Анна Капушенко