Суд НТС телеканалининг мулкини ҳибсга олишга ҳукм қилди

630

Бишкекнинг районлар аро суди “Grexton Capital Ltd” компанияси сабабли НТС телеканали мулкин қамоққа олишга қарор чиқарди. Телеканалнинг мухолифатчи депутат Омурбек Бабанов билан алоқаси бор.

Суд ижрочилари НТС телеканали биносига 19-декабрда кечки соат бешдан кейин келишган. Улар телеканал ходимларига Бишкек районлар аро суднинг компаниянинг кўчмас ва кўчма мулкларини қамоққа олиш ҳақидаги тушунтиришини кўрсатишган.

Суд бундай қарорни “Grexton Capital Ltd” компаниясини олдин телеканалга эгалик қилган «Аянт» компаниясига нисбатан берган аризаси асосида қабул қилди.

НТС каналининг бош директори Жайнак Усон ўғли телеканални қамоққа олишни «сўз эркинлигига босим» деб атади.

«Бизнинг кўчмас ва кўчао мулкларимизни барчасини, қолаверса радио тўлқинни ҳибс қилиш қарори чиққан. Бу сўз эркинлигига нисбатан қилинган босим. Суд кундузи қарор қабул қилиб, бир неча соатлардан кейин мулкни қамоққа олишни бошлашди. Биз эртанги куннинг кундузги соат 11:00гача жилдиришни сўраб ариза ёздик», — деди у.

Усон ўғлининг айтишича, ҳибс қилиш Бабановнинг фаолиятига боғлиқ эмас.

«Мен Бабанов билан алоқада эмасман ва бу нарсани унинг фаолияти билан боғлашга эрта деб биламан. Бу вақтгача бизнинг телеканалга бирор бир даъволар борлигини билган эмасмиз. Бу босимдан бошқа нарса эмас», — деди у.

Усон ўғли суднинг бу қарорини НТС телеканалининг таркибига кирган «Санжыра» радиосининг лицензиясини тўхтатиш қарорига боғлиқ деди.

Телеканал юристи суднинг қарорига кўра, НТС каналига маълумотни ёритишга имкон бўлган барча мулкларини ва ускуналаридан фойдаланишни таъқиқланишини айтди.

«Бу иш бўйича НТС жавобгар томон қатори эмас учинчи томон қатори ўтмоқда. Бу ерда хулоса хулоса чиқарса бўлади: телерадиокомпанияга эфирга чиқишни таъқиқлашмоқда. Бу ерда биз юридик шахслар билан ҳеч қандай алоқада эмасмиз», — деб билдирди у.

«Республика — Ата-Журт» парламент фракциясининг депутати Алтинай Омурбекова НТС билан бўлган воқеани «рейдер босиб олиш» деб атади.

«Бу ишда космос каби тезлик ҳайрон қолдирмоқда. Бугун биз оммавий ахборот воситаларига қарши танланма муомалани кўряпмиз. Агар биз сўз эркинлиги бор ўлка деб ҳисобласак, унда биз бунга эътибор қаратишимиз керак. НТС таниқли ва муваффақиятли телеканал бўлиб ҳисобланади. Бу ерда сиёсий сабаб бекор қилинмади. Аниқ айтганда, НТС телеканалини рейдерлик йўли билан босиб олиш ҳаракати», — деди у.

Бабановнинг маслаҳатчиси Мирсулжан Намазалиевнинг айтишича, “Grexton Capital Ltd” компанияси Қирғизистоннинг қулатилган президенти Курманбек Бакиевнинг ўғли Максим Бакиев билан боғлиқ.

«Қандай қилиб йўқ компания фойдаси учун суд қарори қабул қилинсин? Шу билан бирга ариза берган компания Максим Бакиев билан боғлиқ бўлса. НТС — бу нодавлат телекомпания, бу шахсий компания ва ўзининг фикри бор, аниқроқ айтганда, кни тортиб олиш фойдали. Бу сиёсий рейдерлик босиб олиш», — деди у.

«Grexton Capital Ltd» компаниясининг вакили Елена Дзимидович телеканалга нисбатан нима учун ариза берганини айтишдан бош тортди.

«Ҳозирда мулкни рўйхатга олиш бормоқда, бу эфирга чиқишга тўсқинлик қилмайди. Суд ижрочилари ўз ишларини бажариб, барча мулкни тўлиқ рўйхатга олишади. Кейин иш давом этади. Шундан сўнг эфирга чиқиш тўхтатилади деб айтиш муаммо яратиш учун телеканал ходимларининг ташаббуси. Биз мулкни рўйхатга олмоқдамиз, сабаби қонун бўйича шундай қилиш қаралган», — деди у.

Суд ижролчилари телеканал мулкини рўйхатга олишни 20-декабрда эрталабки соат 11да бошлашади.

НТС телеканали президент сайловида ҳукуматчи Сооронбай Жээнбековдан мағлуб бўлган, мухолифат депутати Омурбек Бабанов билан боғлиқ.

Ҳозирда Бабановга қарши Ўш шаҳридаги «Амир-Тимур» (аввалги Ўн Адир) кичик районидаги ташвиқот кампанияси вақтидаги «миллатлар аро низони қўзғатишга чақириқлар» учун жиноий иш қўзғаган.

Прокуратура унинг сўзлари «миллатлар аро низони қўзғатишга, одамларни бўйсунмасликка провокация ва ҳозирги ҳукуматни қулатишга» йўналтирилган деб ҳисоблайди.

Сайловдан кейин Бабанов даволаниш учун Москвага кетган. Ҳозирда у Қирғизистонга қайтадими йўқми номаълум.

Муаллифлар: Анна Капушенко, Айдай Эркебаева, Рустам Халимов.