Прокуратура Шикмаматов учун саккиз йил қамоқ муддатини сўради

686

Прокуратура мухолифатчи депутат Алмамбет Шикмаматовни саккиз йилга озодликдан маҳрум қилишни сўради. Уни 2011-йили тендер комиссияси таркибида бўлиб, ҳисоб палатасига ўзини аёлининг машинасини сотган деб айблашмоқда.

Прокурор Бишкекнинг Биринчи май район судининг судьясидан Шикмаматовни айбдор деб топиб, мулкини мусодара қилиш билан уни кучайтирилган тартибдаги қамоққа саккиз йилга қамашни сўради.

Шунингдек айбловчи томон Шикмаматовни суд залидан қамоққа олишни талаб қилди.

Давлат айбловчиси ҳам бир айбланувчи Жусуп Иманалиев учун ўталмаган муддатни ҳисобга олиш билан 12 йилга кучайтирилган тартибдаги қамоққа кесишни сўради.

Иманалиев бу вақтгача 35 минг сом миқдорида пора олиш учун 10 йил қамоқ муддатига кесилган ҳисоб палатасининг собиқ аудитори.

Иманалиев Шикмаматов тартилаётган иш бўйича ҳам шу тендер комиссиясининг раиси бўлган.

Айбловчи томон судланувчиларнинг 337 минг сом тўлашини талаб қилмоқда.

Шикмаматов 2011-йили ҳисоб палатасига автомашиналарни сотиб олишни кузатган тендер комиссиясининг таркибида бўлиб, «Барат Люкс» компаниясининг ғалабасини қалбакилаштирган деб айбланмоқда.

Терговчиларнинг айтишича, Шикмаматов тендер илтимосига ўз аёлининг автомашинасини ҳам киритиб, уни 14500 долларга сотган, автомашина эса ўрта ҳисоб билан 10 минг доллар туради.

Бироқ Шикмаматов айбловларни инкор қилмоқда. Сиёсатчи судда билдиришича, ҳисоб палатасига аёлининг машинасини унинг ҳайдовчиси сотган.

Шикмаматов билан «Ата Мекен»чиларга қарши ишлари

Бош прокуратура Шикмаматовга қарши 2017-йилнинг 17-февралида «Лавозимни суистеъмол қилиш» ва «Коррупция» моддалари бўйича жиноий иш қўзғаган.

Кейинчалик айбловчи томон судда «коррупция» ва «порахўрликда иштирок этиш» моддаларига таянган.

Алмамбет Шикмаматов — ўша вақтдаги президент Алмазбек Атамбаевни танқид қилган «Ата Мекен» фракциясидаги мухолифатчи уч сиёсатчининг бири.

Текебаев ва Чотонов.

Шикмаматовнинг бирга ишлаган ҳамкасби ва партия лидери Омурбек Текебаев россиялик тадбиркор Леонид Маевскийдан 1 млн доллар миқдорида пора олиш айби бўйича мулкни давлат ҳисобига ўтказиш билан саккиз йилга озодликдан маҳрум қилинган.

Тергов версияси бўйича Текебаев Маевскийга «Мегаком» алоқа операторини бошқаришга имкон олишни ваъда қилган.

Депутат Аида Салянова Эркинлик пиёда юришида.

Партиянинг яна бир аъзоси ва собиқ бош прокурор Аида Саляновага Максим Бакиевнинг адвокати Алексей Елисеевга лицензияни узайтириб берди дейилиб, 5 йилга озодликдан маҳрум қилиш ҳукми чиққан.

Бироқ Саляновага нисбатан ҳукмнинг бажарилиши 2029-йилгача жилдирилди, сабаби унинг вояга етмаган боласи бор.

Муаллиф: Анна Капушенко