Давлат раҳбари Сооронбай Жээнбеков бу вақтгача ўз маслаҳатчиси бўлган Фарид Ниязовни президент аппаратининг раҳбари қилиб тайинлади. Ниязов собиқ президент Алмазбек Атамбаев вақтида ҳам президент маъмуриятини бошқарган.
Жээнбеков Ниязовни президент аппаратининг раҳбарлик хизматига тайинлаш бўйича фармонга 11-декабрда қўл қўйди. Ниязовгача бу лавозимда Алмаз Усонов ишлаган — у ўз истаги билан ишдан кетиш бўйича ариза берган.
Шунингдек аппарат етакчисининг ўринбосари бўлган Элвира Сариева эгаллаган хизматидан бўшатилди. Унинг ўрнига бу хизматга Алманбет Салиев тайинланди.
Жээнбеков декабрнинг бошида Ниязовни ўзининг маслаҳатчиси хизматига тайинлаган. Ҳозирда Ниязовнинг ўрнига бу лавозимга Асилбек Кожобеков қўйилди.
Президент сайлови вақтида Ниязов Жээнбеков штабини бошқарган.
Фарид Ниязовнинг фаолияти
Биринчи президент Аскар Акаев вақтида Ниязов ташқи ишлар министрлигининг иш бошқармаси ва шунингдек вице-премьер-министрнинг ёрдамчиси бўлиб ишлаган. Кейинчалик у президентнинг матбуот хизматини бошқарган.
Курманбек Бакиев вақтида Ниязов ҳеч қандай лавозимларда ишламаган, бироқ сиёсатга 2010-йилдаги инқилобдан кейин қайтиб, муваққат ҳукуматнинг координация аппаратига раҳбарлик қилган.
Ниязов 2011-йилдаги президент сайловида Алмазбек Атамбаевнинг сайлов олди штабини бошқарган.
Атамбаев ғалабасидан кейин президент маслаҳатчиси бўлиб тайинланиб, бу лавозимда 2011-2015-йилларгача ишлаган.
У 2015-йилнинг октябрь ойида президент аппаратини бошқариб, кейинчалик президент тин жамоатчилик маслаҳатчиси бўлиб тайинлангандан кейин хизматдан кетган.
Жорий йилнинг ноябрида собиқ президент Атамбаев Ниязовни«яхши вазир» деб атаб, уни «Қирғизистоннинг ривожланиши учун қўшга ҳиссаси учун» II даражадаги «Манас» ордени билан тақдирлаган. Унинг айтишича, Ниязов бу мукофотга «муносиб» бўлган.
Муаллиф: Айдай Эркебаева