Тўқмоқда милиция «Пантера» спецназ батальони штабининг раҳбарини гиёҳванд модда сақлагани учун қўлга олди. Уни суд қарори асосида икки ойга тергов изоляторига қамашди.
Миллий гвардиянинг оммавий ахборот воситалари бўйича командирининг ёрдамчиси Толкун Раимжанов «Клооп» мухбирига билдиришича, майорни 7-декабрда Тоқмоқда гиёҳванд моддалар билан қўлга олишган.
«Қўлга олинган офицер тергов якунлангунга қадар №1 ТИЗОда бўлади. У ўзининг Тоқмоқдаги уйида қўлга олинган», — деди у.
Унинг айтишича, ҳуқуқ тартибот органларининг ходимлари майорнинг уйидан 60 грамм марихуана топишган. Ушланган «Пантера» спецназ батальони штабининг раҳбари бўлган.
Бу гиёҳванд модда сақлагани учун ҳарбий офицер қўлга олинган биринчи ҳолат эмас. Октябрда қирғиз-қозоқ чегарасида Қирғизистоннинг қуруқликдаги ҳарбийларининг подполковниги гиёҳванд моддалар контрабандаси учун қўлга олинган.
Муаллиф: Айдай Эркебаева