Сапар Исаковнинг премьер-министрликдаги 100 кунлик ҳисоботи

775

Ҳукумат раҳбари Сапар Исаков ўзининг биринчи 100 кунидаги ишининг хулосасини чиқарди. Бу вақт оралиғида у баҳсли Чехиянинг Liglass компанияси билан шартнома тузиб, Қумторнинг «тўхтовсиз» ишлашини таъминлаган ва патруль милициясини бекор қилишга улгирган.

Сапар Исаков 25-августда министрлар кабинетининг раҳбари бўлиб тайинлангандан бери уч ой ўтди. Премьер-министр ўзининг хизматидаги давстлабки 100 кунида нималарни бажаришга улгирди?

«Кумтор» билан шартнома

Қумтор кон қазиш жойи. Сурат: Азаттык

Қирғизистон ҳукумати 11-сентябрда Канаданинг «Центерра Голд Инк» компанияси билан шартнома тузган. Унда ҳукумат фикрича, ҳудуднинг экология масаласи асосий устунлик бўлган.

Шартнома бўйича, ишхона табиатни ривожлантириш бўйича жамғарма тузиб, унга 50 млн доллар бўлиши керак. Бундан ташқари компания экологияга келтирган зарари учун ҳар йили 3 млн доллар тўлаб туриши керак.

Ўз навбатида хукумат аввалроқ компанияга қарши халқаро судларга берилган барча экология шикоятларини қайтариб олган.

Шунингдек парламент компанияга кон чиққан жойда «тўхтовсиз» ишларни олиб бориш учун унга яқин жойдаги Давидов ва Лисий музликларида кон қазишга рухсат берган. Ҳукуматнинг маълумотига кўра, кон қазиш сабабли Давидов музлигининг майдони 70 фоизга, Лисий музлигининг майдони 20 фоизга камаяди.

Ҳукуматнинг бу ташаббуси жамоатчиликнинг норозилиги билан музликларда кон ишлатишга рухсат бериш экологик бузилишларга олиб келади деб билдирган фаолларнинг танқидига сабаб бўлган.

 Жеруйни ишлатиш

Жеруй кон қазиш жойи. Сурат: Албина Сулайманова / Азаттык

Ноябрь ойида Талас вилоятида германиялик мутахассислар «Восток-геолдобыча» россиялик компаниянинг етакчилиги олдида «Жеруй» конида олтин ундирувчи фабрика қурилишини бошлашган.

Бу вақтгача конни ишлатиш билан ҳукуматдагилар лицензиясини қайтариб олган қозоғистонлик «Visor» компанияси шуғулланаётган эди. Компания АҚШнинг Вашингтондаги инвестиция бўйича тортишувларни изга солиш бўйича халқаро марказига ариза бериб, 548 млн доллар бадал тўлаб беришни талаб қилган.

Унда Қирғизистон ҳукумати сармоядор қозоқ компаниясига устама жарима тўлаб бериши учун олтин конни ишлатиш лицензиясини ким ошди савдосига чиқарган.

Кон ишлатиш ҳуқуқи учун россиялик йирик «Полюс Голд» олтин ишлаб чиқарувчи компанияси ва «Кыргызалтын» давлат ишхонаси курашишган. 2015-йил «Полюс Голд» танлов шартларини «диққат билан текшириб чиқиб», танловга иштирок этишдан бош тортган.

Қозоғистонлик «Visor» компанияси билан узоқ давом этган суд текширувларидан кейин 100 млн долларлик конни ишлатиш лицензиясини россиялик «Восток-геолдобыча» компанияси сотиб олган. Россиялик компания«Visor» фирмаси билан тинчлик шартномасини тузган.

Чехиялик Liglass Trading компанияси билан шартномани бузиш

Собиқ вице-премьер-министр Дүйшөнбек Зилалиев, собиқ президент Алмазбек Атамбаев Liglass Trading раҳбари Михал Смелик билан. Сурат: Қирғизистон президентининг сайти.

Сентябрда Қирғизистонда Юқори Норин ГЭС каскадларини қурилиши билан шуғулланиши керак бўлган чехиялик Liglass Trading компанияси сабабли можаро бўлган.

Компания 10-июлда қўл қўйилган шартномага кўра, бу вақтгача ГЭС қуришлар билан шуғулланган россиялик «РусГидро» компанияси қошидаги Қирғизистоннинг 37 млн доллар миқдоридаги қарзини тўлаб бериши керак эди.

Натижада ҳукумат Liglass Trading билан бўлган шартномани бир томонлама бузган. Шундан сўнг компания раҳбари Михал Смелик Қирғизистон уларга 1 млн доллар миқдорида кафолат тўловини қайтариб бермагани учун халқаро арбитраж судига мурожаат қилиш билан қўрқитган.

Шартномани бузгунга қадар журналистлар билан жамоат арбоблари чехиялик компаниянинг маблағи ва гидроэлектростанцияларни қуришда тажрибаси йўқ деб билдиришган.

Қирғиз-қозоқ чегарасидаги муаммолар

Қирғиз-қозоқ чегарасидаги юкли машиналар. Сурат: Эдил Байизбеков/Kloop.kg.

Қозоқ чегарачилари 10-октябрдан бошлаб Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаевнинг қозоқ ҳукумати номига айтилган танқидлари сабабли чегарада кучайтирилган тартибда иш олиб боришган ўтган.

Қирғиз-қозоқ чегарасидаги назорат ўтказиш бекатлари кучайтирилган тартибда ишлашга ўтиб, одамларнинг навбат кутишлари билан юкли машиналарнинг тирбандлиги юзага келган — натижада тадбиркорлар зарар кўришган.

Қозоқ чегарачилари чегарадаги назоратни кучайтирилишини Қирғизистоннинг контрабандаси ва «ноқонуний импорт» билан курашиш деб тушунтирган.

Чегарада назорат кучайтирилгандан сўнг икки кун ўтиб, Сапар Исаковнинг матбуот хизмати у Сочида қозоқ президенти Нурсултан Назарбаев билан чегарадаги вазиятни бартараф қилишга келишишганини билдирган.

Бироқ кейинчалик Қозоғистон президентининг матбуот хизмати бу сўзларни инкор қилиб, Назарбаев Исаков билан учрашмаганини ва қирғиз-қозоқ чегарасидаги барча масалаларни хал қилиш бўйича ҳеч қандай топшириқлар бермаганини билдирган.

Қозоғистоннинг матбуот хизматининг маълуомтига кўра, Евроосиё иқтисодий иттифоқининг Сочидаги кенгашида Исаков Назарбаев билан «қисқа муомала» қилганини биргаликдаги сурат тасдиқлаб турибди.

Исаков 18-октябрда Қозоғистон премьер-министри Бакитжан Сагинтаев билан Остонада сўзлашувлар ўтказган. Натижада енгил машиналар чегарадан аввалги тартибда ўта бошлаган, бироқ юкли машиналар назорат ўтказиш бекатларида қийинчиликларга учраган.

Кейинчалик Исаков МДҲ ўлкаларининг Тошкентдаги йиғинида Қозоғистон ҳукуматини қирғиз-қозоқ чегарасида қирғизистонликлар учун «жасалма тоскоолдук» қилмоқда деб, эркин савдо қилиш принципларини бузиш бўйича айблаган.

Унинг қозоқ ҳамкасби Бакитжан Сагинтаев бу билдирувларни «янглишлик» деб атаган. Унинг айтишича, Қозоғистон чегарачиларининг ҳаракатлари ЕОИИ қоидаларига тўлиқ мос келади.

Шу билан бирга Қирғизистоннинг иқтисод министри Артем Новиков билдиришича, Қирғизистон Қозоғистон билан «йўл харитаси»ни имзоламайди, сабаби шундан кейин ҳам қозоқ ҳукумати чегара орқали «эркин ҳаракат қилишга» имкон бермайди.

Чегарадаги оғирлашган вазият икки ойча чўзилиб — Қирғизистон Қозоғистоннни «яширин савдо назорати» учун айблаб, жаҳон савдо ташкилотига ариза билан мурожаат қилган.

Чегарадаги вазият Қирғизистоннинг янги президенти Сооронбай Жээнбековнинг Қозоғистон раҳбари Нурсултан Назарбаев билан 30-октябрда Минскдаги сўзлашувларидан кейин яхшиланган. Томонлар «йўл хартиаси»га қўл қўйиш бўйича келишишган.

Қозоқ чеграчилари 3-декабрдан бошлаб юкли машиналарни аввалги тартибда ўтказа бошлаган. Бироқ шунга қарамай, қирғиз ҳукумати билдиришича, қирғиз-қозоқ чегарасидаги муаммолар сабабли ўлка бюджетига 1 миллиардга яқин солиқ тўловлари тушмай қолиши мумкин.

Йўллардаги хавфсизлик

Кузатув камераси. Иллюстратив сурат.

2017-йил бошидан бери Қирғизистон йўлларида 700дан ортиқ одам ҳалок бўлган. Бир неча йўл ҳалокатларида мактаб ўқувчилари жабрланиб ёки ҳалок бўлган воқеалар жамоатчиликни ғазаблантирган.

Шу сабабли Сапар Исаков йўл хавфсизлигини таъминлашни вице-премьер-министр Темир Жумакадировга топширган, бироқ кейинчалик Жумакадиров ўзи ҳам Талас вилоятига кетаёитиб йўлда ҳалокатга учраб, қурбон бўлган.

Министрлар кабинетининг раҳбари патруль милиция бошқармаси тарқатилиб, янги муассаса тузган. У йўл ҳалокатини хавфсизлигини таъминлаш бўйича бош бошқармалик (ЙҲХТББ) деб аталган.

Янги ходимларнинг сони кўпайтирилиб, улар танлов асосида танлаб олинади. Бу ҳукуматни мустақил бўлгандан бери тўртинчи марта йўл милициясининг ислоҳати.

Шунингдек Исаков Бишкек билан Ўшда қоида бузишларни аниқлаган камералар 2018-йили пайдо бўлишини ваъда қилди. «Хавфсиз шаҳар» лойиҳасини амалга ошириш муддатлари 2011-йилдан бери ёлланма компаниялар билан бўлган можароли тендерлар сабабли бир неча марта жилдирилган.

Бундан ташқари ҳукумат ўлка бўйича 42 мактаб ёнига й чироқларини, йўл белгиларини, кўтарилмаларни ва пиёдалар ўтиш йўлини ўрнатган. Бу ишларга 17 млн сомдан ортиқ маблағ сарфланган. Ҳукумат яна 85 мактаб ёнига «ётиқ полициялар» билан йўл чироқларини ўрнатишни режалаштирмоқда.

Ҳукуматдагилар 2016-йили Бишкек бўйича 100дан ортиқ «ётиқ полициялар»ни ўрнатишган, бироқ кейинчалик қишда уларни муз қоплаб, машиналарнинг ўтишига тўсқинлик қилгани учун олиб ташланган. Бу орада Бишкек мэрияси «ётиқ полициялар»ни ўрнатишга 350 минг сомдан ортиқ маблағ сарлаган.

«Адолатли жамият» лойиҳаси

Сапар Исаков «Адолатли жамият»нинг очилиш маросими. Сурат: Қирғизистон президентининг сайти.

Сапар Исаковнинг асосий мақсади — ўлкани «рақамли трансформация» қиладиган «Адолатли жамият» лойиҳасини амалга ошириш бўлиб ҳисобланади. Бу лойиҳага 2018-йили ўлка бюджетидан 1 млрд сом бўлишади — бу 2017-йилга нисбатан 800 млн сомга кўп.

Ҳозирда «Адолатли жамият»га фуқароларнинг амалдорлар билан бўлган алоқаси ва коррупция миқдорини камайтириш керак бўлган тўққизга яқин лойиҳалар киради.

Бу лойиҳа асосида ўлка бўйича электрон маълумот базаси, электрон навбат кутиш ва мижозлар билан ишлаш учун маслаҳатчилари бор 17 аҳолига хизмат кўрсатиш марказлари (АХМ) очилган. Ҳукуматнинг айтишича, янги АХМларида навбат кутишларнинг вақти уч соатдан ярим соатгача қисқарган. Шунингдек марказлар ногиронлар учун пандуслар, она ва бола учун алоҳида хоналар ва бепул Wi-Fi билан жиҳозланган.

Бундан ташқари «Қирғиз почтаси»нинг 300дан ортиқ бўлимларида хизмат кўрсатиш ҳақидаги маълумотлар бўлган «Адолатли жамият»нинг рангли рамзларини ўрнатишган. Бу рекламалар учун 3 млн сом сарфлашган.

«Адолатли жамият»нинг яна бир лойиҳаси — умумий электрон давлат хизмат кўрсатиш портали асосида бўлган.

Ҳозирда порталда 16 хизмат бўлиб, унинг ичида паспорт олиш, никоҳни рўйхатга олиш аризаси, яшаган ерга ҳужжатларни тўғирлаш бор. Бироқ уларнинг барчаси синов турида ишламоқда. Шунингдек ҳукумат хизмат ҳақларини тўлаш учун электрон тўловларни бажариш тизимини киритган, бироқ ҳозирда бу нарса ҳам синов турида ишламоқда.

Мазкур хизматлардан фойдаланиш учун паспортнинг маълумотларини ўқий оладиган махсус тузилган қўлланма орқали шахсий персонал бўлимга кириш керак.

Муаллиф: Айдай Эркебаева