Саакашвилини тарафдорлари куч органларидан бўшатишди

692

Грузиянинг собиқ президенти ва Одесса вилоятининг собиқ губернатори Михаил Саакашвилининг тарафдорлари уни Украинанинг хавфсизлик хизматининг кичик автобусидан бўшатишди. Эрталаб куч органлари уни тинтув вақтида ўзининг Киевдаги хонадонида қўлга олишган. «Жиноий гуруҳга ёрдамлашиш» учун сиёсатчига қарши жиноий иш қўзғалган.

Саакашвилининг тарафдорлари уни Украина хавфсизлик хизматининг кичик автобусидан эшикни тепиб кириб бўшатишган. Шундан сўнг сиёсатчи фуқароларни тинчлик митинги билан майдонга чиқишга ундаган.

«Барча киевликларни кўчага чиқиб, Майданга йиғилиб, Украинани Порошенко билан унинг бандасидан бўшатиш жараёнини бўшатишга чақираман», — деган Саакашвили.

Украинанинг хавфсизлик хизмати Саакашвилини 5-декабрда унинг уйи жойлашган уйнинг томидан ушлаган. Саакашвили тарафдорлари билан кичик автобуснинг ичида бир неча соатга қуршовга олиниб, улар авто машинада кетишга тўсқинлик қилишган.

Бош прокуратура унга қарши «жиноий гуруҳ иштирокчиларига ёрдамлашиш ва уларнинг жиноий фаолиятларини яшириш» моддаси бўйича жиноий иш қўзғади. Моддада уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш қаралган.

Сиёсатчининг адвокати Павел Богомазов журналистларга билдиришича, Саакашвилини Украинанинг конституциявий тузилишини қулатиш ҳаракатида айблаш.

Украинанинг хавфсизлик хизмати билан бош прокуратура Саакашвилининг уйини 5-декабрда тинтишган. Тинтув вақтида Саакашвили ўзининг хонадони жойлашган уйнинг томига чиқиб кетиб, укриналикларни кўчаларга чиқиб, қаршилик кўрсатишга чақирган.

Саакашвили 2004-2013-йиллар оралиғида Грузия президенти бўлган, бироқ ўзига нисбатан текширувлар бошланганда ўлкадан чиқиб кетган. Кейинчалик у Украина фуқаролигини олиб, Одесса вилоятининг губернатори бўлган.

Губернаторлик хизматида Саакашвили аввал маҳаллий сўнгра Украина марказий ҳукумати ва президент Петр Порошенко билан аразлаша бошлаган. У уларни порахўрлик бўйича айблаган.

Сиёсатчини губернаторлик хизматидан олиб, Украина фуқаролигидан ажратишган. Саакашвили бир неча марта «ўзининг Украинага қайтиш ҳуқуқи учун куришишини» билдирган.

Муаллиф: Анна Капушенко