Молия министри Адилбек Касималиев билдиришича, бу маблағга мамлакатда ўлканинг «рақамли узатишга ўтиши» учун тадбирлар ўтказишади. Ҳукумат дастурга 2017-йилга нисбатан 800 млн сомга кўпроқ маблағ ажратган.
Касималиев дастурни амалга ошириш бўйича режалар билан 30-ноябрда«Биринчи радио» радиосининг бевосита эфирида билдирди.
«Бу йил тез орада битадиган масалалар қаралиб, улар молияланмоқда. Аниқроқ айтсак, электрон ҳужжат тайёрлаш, юридик шахсларни электрон рўйхатга олиш олиш, электрон натариус, архив ҳужжатларини рақамлилаштириш, жойларда, қишлоқларда маълумот киоскаларини очиши, — деди Касымалиев.
Шунингдек министр «Адолатли жамият» дастури асосида болалар боғчасига, мактабларга электрон турда навбатга туриш чоралари қаралганини билдирди.
Сентябрь ойида ҳукумат ўлка бўйича «Адолатли жамият»нинг баннерларини ясаш ва ўрнатиш учун 3 млн сомга тендер эълон қилган.
«Адолатли жамият»
«Адолатли жамият» — давлат ишини яхшилашга йўналтирилган лойиҳа. Режа бўйича у Осиё, Европа ва Яқин Шарқни боғлайдиган IT-хаб ўлкасига айлантилади.
Ҳозирда «Адолатли жамият»га тўққизга яқин лойиҳалар киради, унинг ичида «Ақлли шаҳар» («Хавфсиз шаҳар»нинг муқобили). Лойиҳа ўлка йўлларида ҳайдовчиларнинг қоида бузишларини аниқлаган камераларни ўрнатишни ташкил қилади.
Дастур лойиҳаларининг бири фуқароларнинг амалдорлар билан бўлган боғлиқлиги орқали порахўрлик даражасини камайтириши керак.
Қирғизистонга «Адолатли жамият» лойиҳасини амалга оширишда БАА, Осиё тараққиёт банки, Жаҳон банки ва унинг ичида АҚШ, Япония, Жанубий Корея ва Россия кирган бир неча давлатлар ёрдам беришади.
Собиқ президент Алмазбек Атамбаев ҳукуматнинг «Адолатли жамият» лойиҳасини «Рақамли ипак йўлидаги олдинги гуруҳлардан бўлиши учун» муҳим бир мақсад деб атаган.
«“Адолатли жамият” лойиҳасининг шарофати билан порахўрликнинг даражаси пастлайди, ҳатто минимал даражагача тушиши мумкин», — деган у.
Муаллиф: Рустам Халимов