Милиция ходимлари қочиб кетган одамни Чуй вилоятининг Спартак қишлоғидан топишган. Милиционерлар қочиб кетган тўртовини қўлга олиш билан уларни қидиришга умумий тўрт кун вақт сарфлашган.
ИИМнинг матбуот хизмати юилдиришича, қочиб кетганларнинг охиргиси — Кайрат Жанботоевни — 1-декабрь куни тонги соат 4:00да Чуй вилоятидаги Москва районининг Спартак қишлоғида ушлашган.
Милиция Сокулук РИИБнинг вақтинча қамаш жойидан қочиб кетганларни тўрт кундан кейин қўлга олишган.
Қочиб кетганлар Бакит Дилдешов билан Рамил Базаркулов 27-ноябрь куни кечга яқин қўлга олиниб, яна бири Ачилдурдиев Багтият 28-ноябрь куни кечда қўлга тушган.
Сокулук РИИБнинг барча раҳбарлари эгаллаган хизматидан олиниб, вилоят милициясининг раҳбариятига ҳайфсан эълон қилган.
Прокуратура 28-ноябрда изоляторнинг икки ходимига қарши «Бефарқлик» моддаси бўйича жиноий иш қўзғаган. Тергов ишдаги бефарқлик сабабли оғир жиноятларда гумон қилинганлар қочиб кетишган деб ҳисоблаган.
Сокулук РИИБдан қочиш 27-ноябрда эрталабки соат 6да бўлган.
Муаллиф: Рустам Халимов