Қозоғистон парламентининг спикери Атамбаевнинг сўзларини «масъулиятсизлик» деб атади

653

Қозоғистон праламентининг спикери Нурлан Нигматулин Атамбавени Қирғизистоннинн президентлик хизмати ишига изоҳ бериб, уни «сиёсий ва ички маданияти» йўқ деб билдирди.

Нигматулин билдиришича, Қозоғистон президенти Нурсултан Назарбаев «Қирғизистон халқини доим қўллаб, ёрдам беради» деб маълум қилди Tengrinews.kz нашри.

«Қирғизистоннинг эли ҳамон Қозоғистон лидерига илиқ ва миннатдорчилик билан муносабатда бўлишини биламан. Шу сабабли Атамбаевнинг барча бўш, популистик ва масъулиятсиз сўзлари бизни халқлар ўртасидаги яқин муносабатларга ҳеч қачон зарар қилмайди », — деди спикер.

Шунингдек Нигматулин Атамбаевнинг Қирғизистон президентлик хизмати ишига изоҳ берди.

«У ўзининг президентлик йилларида иқтисод ҳам, сиёсатда ҳам бирорта ҳам натижага эришолмагани ҳаммага маълум. Энди кетаётиб сиёсий ва ички маданиятининг йўқлигини тўлиқ кўрсатди», — деб қўшимча қилди спикер.

Бу вақтгача Қозоғистон ташқи ишлар министри Қайрат Абдрахманов Атамбаевнинг қозоқ ҳукумати номига айтган сўзларини «давлат раҳбарининг даражасига мос келмайди» деб атаган.

Қозоғистон праламентининг спикери Касим-Жомарт Токаев Қирғизистон президентининг Қозоғистон ҳақидаги сўзларини «асабийлашиш» деб атаган.

Нурсултан Назарбаев ҳозирча Атамбаевнинг ўз ҳукумати номига айтган сўзларига ҳеч қандай изоҳ бермаган, фақатгина Марказий Осиё ўлкалари бирлашиши кераклигини билдирган, сабаби улар «Худо берган қўшнилар».

Атамбаев 20-ноябрь куни ўзининг охирги матбуот анжуманида қозоқ сенаторлари ва премьер-министр «агар раҳбар уларга буйруқ берса бир қошиқ нажас ейишади», деган.

Муаллиф: Эльвира Акимова