Бишкек: Митингчилар чегарани очишни талаб қилишди

686

Бишкекда Қозоғистон элчилиги олдида митинг ўтди. Йиғилганлар қозоқ ҳукуматидан 5-ноябргача чегарани очишга чақиришди. Агар очилмайдиган бўлса, улар Қирғизистон ҳукуматидан ЕОИИдан чиқиш ҳаракатларини бошлашни талаб қилишади.

Митингни Марказий Осиё ўлкалари одамларининг ҳуқуқи бўйича конгресси уюштирган. Қозоғистон элчилиги олдига умумий 40га яқин одам йиғилган.

Митингчилар Қозоғистон ҳукумати билан президенти Нурсултан Назарбаевга қирғиз-қозоқ чегарасидаги вазиятни ҳал қилиб, 5-ноябрга ча назорат ўтказиш бекатларидан ўтишга имкон беришни айтиб мурожаат қилишди.

Улар агар чегара очилмайдиган бўлса, Қирғизистон ҳукуматига ЕОИИдан чиқиш бўйича жараёнларни бошлаш талаби билан мурожаат қилишга ваъда қилишди.

Йиғилганларнинг фикрича, қирғиз-қозоқ чегарасидаги вазиятга президент Нурсултан Назарбаев билан учрашган Омурбек Бабановнинг Қозоғистонга бўлган сафари сабаб бўлган.

Эллар «Қирғиз билан қозоқ — туғишган», «ЕОИИдан чиқиш ҳақида ўйланиш керак», «Барча муаммолар Бабановдан бошланган, қирғиз-қозоқ чегараси очиқ бўли керак!» деб ёзлиган плакатларни ушлаб олишган.

Митинг 40 дақиқага яқин давом этиб, сўнг эллар тарқаб кетишган.

Резолюция

Митингчилар ўзларининг Қозоғистон ҳукумати олдидаги талаблари ёзилган резолюцияни тузишган.

Асосан ҳужжатда Қозоғистон ҳукумати ўз ҳаракатлари билан «халқаро ташктилотлар талабларини бузишмоқда» деб айтилган.

«Агар Қозоғистон инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро институтларнинг олдидаги ўз вазифаларини бажармаса, биз халқаро ташкилотлардан Қозоғистон Республикасига нисбатан иқтисодий санкцияларни киритишни талаб қилишга мажбур бўламиз», — деб айтилган ҳужжатда.

Шунингдек митингчилар ўз резолюциясида билдиришича, Қозоғистон одамларнинг «фуқароларнинг бир жойдан бошқа жойга бўлган эркин ҳаракат» ҳуқуқларини бузмоқда.

Улар Қозоғистон масалан халқаро ЕХХТ каби ташкилот талабларини бузаётган ташкилотлардан иқтисодий санкцияларни талаб қилишларини айтишмоқда.

Муаллиф: Айзирек Иманалиева