Маданият министри Туголбай Казаков истеъфога чиқди

549

Президент Алмазбек Атамбаев маданият министри Туголбай Қазақовни ишдан бўшатиш ҳақидаги қарорга қўл қўйди. Қазақовнинг истеъфо сабаби ҳозирча маълум эмас.

Тегишли қарорга президент Алмазбек Атамбаев 28 октябрь куни қўл қўйди, деб хабар қилади президентнинг матбуот хизмати..

Маданият министрлигининг раҳбари Туголбай Қазақов вазифасидан озод этилди.

Аввалроқ хавфсиз уюшмасининг котибияти, Бишкекдаги Тарих музейидан 503 экспонат йўқолганини хабар қилган эди. Шунингдек Фрунза номидаги уй музейидан 100дан ортиқ буюмлар йўқолган.

Хабарда айтилишича, Маданий министрлиги экспонантларнинг йўқолиши бўйича маълумот бермаган.

Хавфсизлик уюшмаси ҳукуматга маданият министрлигининг фаолиятини текширишни тавсия қилган.

Шунингдек Тарих музейидаги мўмиёнинг кўмилиши ортидан ҳам маданият министрлиги атрофида катта можаролар бошланган.

Муаллиф: Метин Жумагулов