ДРХ «Самара» тўғрисидаги текширувдан кейин хизмат текшируви бошланди

631

Давлат рўйхатга олиш хизмати (ДРХ) ўз серверида бир ой оралиғида сайловчиларнинг шахсий маълумотларини тўплаган нодавлат сайт бўлгани бўйича маълумотни текширмоқда.

ДРХнинг матбуот хизматидан Kloop.kgнинг мухбирига билдиришларича, ҳозирда эълон қилинган текширувнинг маълумоти бўйича хизмат текшируви бормоқда.

«Мутахассисларимиз бизнинг серверни ташқи сайт “ўтириши” каби нарса йўқ деб айтишмоқда. Биз текширяпмиз», — деб билдиришди муассасанинг матбуот хизматидан.

ДРХнинг матбуот котиби Мэлис Эржигитов «Азаттык» радиосига билдиришича, текширувдаги «ҳақиқатга тўғри келмайди». «Мақоладаги барча танқидлар текширилади. Бу фотошопми ёки бошқами, уни қараймиз», — деди у.

ИИМнинг матбуот хизмати вакили Эрнис Осмонбаев Kloop.kgга ҳозирча бу бўйича изоҳ беролмаслигини айтди.

«Менимча, ДРХ ўзи расмий жавоб берса керак. Изоҳ беришдан сақланиб тураман. ДРХ нима дейишини эшитиб кўраман», — деди у.

Kloop.kgнинг журнаистлари Quriumнинг рақамли криминалистлари билан президент сайловидаги тарғибот ишлари вақтида Қирғизистон ҳукуматининг сервери бир ой оралиғида ўзига samara.kg деган нодавлат сайтни ташкил қилганини исботлашган.

Мазкур сервер — Қирғизистонда энг аҳамиятли, сабаби у ўлка фуқароларининг шахсий маълумотларини ишлатиш билан шуғулланади. Бундай серверга кириш имконияти ҳар бир президентликка номзодларнинг ташвиқот кампаниясининг боришини енгиллаштириб, Қирғизистон фуқароларининг шахсий маълумотларини хавф остига солади.

Аввалроқ ДРХ Kloop.kgнинг текширувини «янги сайловлар технологияси обрўсини тушириш ҳаракати» деб атаган.

«ДРХ Kloop текшируви ортида қайсидир сайловчи қўшимча рўйхат орқали неча марта истаса шунча овоз беролган ёки бюллетенларни оммавий турда урнага ташлашга имкон бўлган эски вақтларга куса бўлган қандайдир бир сиёсий кучлар турибди деб тахмин қилмоқда», —  деб билдиришган ДРХдан.

Kloop.kgнинг таҳририяти ҳукумат серверида бошқа сайтнинг бўлган факти исботланганига қарамай ДРХнинг хулосасини «бундай аҳамиятли органнинг юқори мутахассислигига мос келмаслик» деб атади.

«"Сайлов технологияларининг обрўсини тушуриш" — бу давлат фаолиятига алоқаси йўқ бошқа сайтга фуқароларнинг персонал маълумотларини ишлатишган аҳамиятли бўлган ҳукумат серверида бўлишга имкон бериш», — деб айтишди текширувнинг муаллифлари.

Kloop.kg таҳририяти 26-октябрда Қирғизистон ҳукуматининг серверида ҳукумат номзодларининг штабига боғлиқ бир ой оралиғида samara.kg сайти ишлагани бўйича текширув эълон қилган.

Бу сервер давлат рўйхатга олиш хизматига тегишли ва у орқали Қирғизистон фуқароларининг шахсий маълумотларига: паспорт рақамларига, ИНН ва бошқа биометрик маълумотларга имкон олса бўлади.

Муаллиф: Айзирек Иманалиева