Эрика Марат: Сайлов тақдирини маъмурий ресурс ҳал қилди

948

Президент сайловининг натижаси ҳақида Вашингтондаги миллий мудофаа университетининг профессори Эрика Марат "Азаттык"билан суҳбатлашди.

Материалнинг асл нусҳаси «Азаттык» радиосининг сайтида эълон қилинган.

«Азаттык»: Дастлабки натижаларга кўра, Қирғизистоннинг янги президенти бир тур билан аниқланди. Ҳукумат партиясининг номзоди Сооронбай Жээнбеков олдинга чиқиб, 54 фоиздан кўп овоз олди. Жээнбековнинг ғалабасига ва сайловдаги фаворитларнинг бири саналган Омурбек Бабановнинг енгилишига нима сабаб бўлди?

Эрика Марат: Биринчидан, Бабановнинг ўзи президентлик учун кучли номзод бўлмади. Бироқ менимча, маъмурий ресурс асосий танқид бўлди. Бу сайловни маъмурий ресурс ҳал қилди. Президентликка номзодларни рўйхатга олишдан бошлаб бугунги овоз беришгача маъмурий ресурс сезилиб турган. Айрим номзодлар қатнаштирилмади. Президентнинг билдирувларида номзодларга қарши фаол танқид бўлди. Сайлов куни ҳам маҳаллий ҳукуматнинг ёки сайлов участкаларининг вакиллари журналистларни таъқиқлашга ҳаракат қилгани ҳақида хабарлар бўлди.

Сурат: Даниль Усманов

“Азаттык”: Бундай ҳолатлар кузатилса ҳам овозни халқ бериб, аҳолининг танлови бўлди. Нима деб ўйлайсиз?

Эрика Марат: Мен сизга қўшиламан. Мени тушунимча аҳолининг иштироки паст бўлди. Бу ерда икки ҳолат бор. Биринчидан, чет ўлкадаги жуда кўп мухожирлар турли сабаблардан, унинг ичида биометрикада сабабли овоз беролмай қолишди. Иккинчидан, албатта халқ ҳал қилади. Бироқ Жээнбековнинг харизмаси оз ва бирор бир стратегик назари билан фарланмаслигига қарамай, сайловда ғолиб бўлишида маъмурий ресурс катта роль ўйнагани муҳокамасиз. Айрим маҳаллий ҳукумат вакиллари Жээнбековни ғолиб бўлиши учун ҳаракат қилишганини медиа воситаларидаги маълумотлардан биламиз.

“Азаттык”: Шундай бўлса ҳам халқаро ва маҳаллий кузатувчилар Қирғизистондаги сайловни кучли рақобат ва натижасини олдиндан айтиш мумкин бўлмаган сайлов қатори сифатлашди. Улар Қирғизистонни ҳудудаги ҳукумат сайлов йўли билан алмашган сийрак ўлка деб билдиришди. Сизнинг кузатувингиз бўйича бу сайлов жараёни демократик талабларга қанчалик тўғри келди?

Эрика Марат: Менимча, чет ўлкалик оммавий ахборот висталари ва Қирғизистонда бўлган халқаро кузатувчилар ўзлари сезмаган ҳолда фойда келтирамиз деб Қирғизистонга нотўғри қилишди. Марказий Осиёда демократик жараён ва натижасини тахмин қилиб бўлмас сайлов нима экани ҳақида “планка” шунчалик паст бўлганлиги сабабли, медиа воситаларининг ва экспертларнинг тахминлари ҳукумат фойдасига ишлади.

Сабаби маъмурий ресурс асосий рол ўйнади. Агар халқаро ташкилотлар, кузатувчилар Қирғизистонга сынчылыраак назар билан қарашганда улар натижаси номаълум сайловлар қандай ўтиши ҳақида баландроқ “планка”ни қўйишарди. Маъмурий ресурсга кўпроқ эътибор қаратишарди.

Сурат: Даниль Усманов

Менимча, тарихий ва натижаси тахмин қилинмаган сайловлар 2010-йили, 2011-йили, 2015-йили бўлган. Унда Қирғизистон янгидан сиёсий динамизмга, ўзаро рақобатлашган турли сиёсий кучларга книб келган. Бу сафар КСДП ўз номзодини танлаганда уларни уни барча усуллар билан олдинга суриши деярли маълум бўлиб қолган.

“Азаттык”: Нима бўлганда ҳам халқ Жээнбековга овоз беришди. Ўз навбатида Сооронбай Жээнбеков хизмат муддати тугаб бораётган президент Атамбаевнинг ишини давом эттиришини таъкидлаб келади. Жээнбековнинг президентлиги вақтида Қирғизистон қандай ўзгаради?

Эрика Марат: Сайлов олди теледебатларда Жээнбеков ўзини қандай тутишини кўрдик. Қандайдир бир авторитар, кескин билдирувларга таянган одам қатори кўрсатди. Менимча, у бундай кучли бўлмаган мандат билан ўз ҳукуматига нисбатан танқидни чеклашга ҳаракат қилиши мумкин. Сабаби Жээнбеков қандайдир бир демократик билдирувлари билан эмас, рақибларига қарши кескин билдирувлари билан фарқланади.

Сурат: Даниль Усманов

Азаттык”: Номзод Омурбек Бабанов қозоқ лидери Нурсултон Назарбаев билан учрашгандан кейин Қирғизистон билан Қозоғистон ўртасида дипломатик айтишув бўлди. Энди икки ўлканинг алоқаси қандай ўзгариши мумкин?

Эрика Марат: Жээнбеков камчиликларни тўғрилашга, Қозоғистон билан муносабатни дипломатик йўл билан қайта тиклашга ҳаракат қилади деб ўйлайман. Шундай бўлса ҳам Қозоғистон ҳам, балки Кремл ҳам Жээнбековни Атамбаев ишини давом эттирган киши қатори қабул қилишни давом эттиришади деган фикрдаман.