Жалолобод вилояти: Ёнилғи ташувчи автомобил енгил машина билан тўқнашиб, беш киши ҳалок бўлди

764

Қора кўл шаҳридан узоқ бўлмаган жойда 8-октябрь куни «Вольво» русумидаги ёқилғи моддасини ташиган машина билан «Хонда Фит» тўқнашган. Йўл ҳалокатида салон ичидаги беш кишидан иборат оила ҳалок бўлган.

Фавқулотда ҳолатлар министрлигининг матбуот хизмати билдиришича, йўл ҳалокати тахминан эрталабки соат 11да бўлган.

Йўл ҳалокати натижасида 7 киши жабрланиб, яна уч киши олган жароҳати сабабли воқеа жойда ҳалок бўлиб, қолган иккиси касалхонага етмай вафот этган.

«Турмуш» нашрининг маълумотига кўра, йўл ҳалокати «Хонда Фит» русумидаги машина ҳайдовчиси йўлнинг бурилишида машинани бошқаролмай қолгани туфайли ёқилғи модда ташиган машина билан тўқнашган.

Ёқилғи модда ташиган ҳайдовчи енгил машинадан тўрт кишини чиқаришга улгирган. «Хонда Фит»нинг ҳайдовчисини чиқаришнинг имкони бўлмаган, сабаби у машина салонида қисилиб қолган. Шундан сўнг енгил машина машина куйиб кетган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳалок бўлган беш киши бир оиланинг аъзолари бўлишган ва улар Жалолобод вилоятининг Ахси районидаги Қорасув қишлоғининг яшовчилари эканлиги маълум бўлган.

Ҳалок бўлганларнинг жасадлари Қора кўл шаҳар касалхонасининг ўликхонасига етказилган.

Муаллифлар: Анна Капушенко Марат Абдикаликов

Сурат: ФХМ