Бишкек шаҳар суди Текебаевнинг 4,5 йиллик қамоқ муддатини ўз кучида қолдирди

665

Бишкек шаҳар судининг судлар коллегияси мухолифатчи депутат Омурбек Текебаевга қарши чиқарилган ҳукмни ўз кучида қолдирди. Мухолифатчини «коррупция» моддаси бўйича мулкини давлат ҳисобига ўтказиб, 4,5 йилга озодликдан маҳрум қилишган.

Бишкек шаҳар суди суд Адиса Момуналиеванинг раислиги остида Биринчи май район судининг депутат Омурбек Текебаев билан собиқ ФҲМнинг раҳбари Дуйшонкул Чотоновнинг иши бўйича ҳукмини кучида қолдирди.

«Ата мекен» партиясининг юристи Канатбек Азис «Кактус» нашрига берган интервьюсида ҳукмни айбланувчилар билан адвокатларсиз ўқишганини билдирди.

Суд ҳукмини ўқий бошлаганда суд залида ўтирганлар қаршилик билдириш мақсадида йиғиндан чиқиб кета бошлашди.

Шунингдек Азис юристлар ҳукмни Олий судга арзланишларини билдирди.

Бишкекнинг Биринчи май район суди 16-августда мухолифатчи Омурбек Текебаев билан Дуйшонкул Чотоновнинг мулкларини давлат ҳисобига ўтказиш билан саккиз йилга озодликдан маҳрум қилиш ҳукмини чиқарган. Бироқ суд 17-августда судланувчиларга нисбатан амнистия эълон қилиб, ҳукмни 4,5 йилгача озодликдан маҳрум қилишни енгиллаштирган.

Текебаевнинг россиялик тадбиркор Леонид Маевскийдан 1 млн доллар пора олиш бўйича айбдор деб топишган, Дуйшонкул Чотоновни эса пора олишда ўртачи ббўлган деб топишган.

Икки сиёсатчи ҳам ҳукмдан рози эмас ва ўзларига қарши ишни «сиёсий сифатга эга» деб ҳисоблашади. Текебев қамоққа олингунга қадар ҳукуматнинг энг асосий танқидчиларидан бири бўлган, кўпчилик вақтларда президент Алмазбек Атамбаевни танқид қилиб келган.

Муаллиф: Айзирек Иманалиева