Қирғизистон Liglass билан шартномани бузиб, ГЭС бўйича янги тендер эълон қилади

763

Премьер-министр Сапар Исаков Қирғизистонда ГЭС қуриш бўйича чехиялик Liglass Trading компанияси билан шартнома тўхтатилганини бунга Қирғизистоннинг россиялик «РусГидро» компаниясидан 37 млн доллар қарзини тўлаш бўйича муддат сақланмагани сабаб бўлган.

Қарор 2017-йилнинг 18-сентябрида ҳукуматнинг тезкор кенгашида қабул қилинди. Кенгашда Liglass Trading вакиллари бўлмаган.

Премьер-министр Сапар Исаковнинг айтишича, чех компаниясидан қарзни тўлаш муддати 19-сентябрда тугайди, шу сабабли ҳукумат шартномани бузиш чораларини кўриши керак.

«Бир томоннинг ўзига олган вазифаларини бажармай қўйгани сабабли шартномани бузишга бизни асосимиз бор», — деди Исаков.

Премьер-министр енгил саноат, энергетика давлат комитетига чехиялик компания билан бўлган шартномадан чиқиш бўйича ҳукуматнинг қарорини тайёрлаб, бу бўйича ёзма равишда унинг эгаларига билдирувни топширди.

Қирғизистон ҳукумати ГЭС қуриш бўйича янги тендер тайёрламоқда, бироқ ҳозирча янги инвестор ким бўлиши номаълум.

Бу вақтгача вице-премьер-министр Дуйшонбек Зилалиев Liglass Trading билан шартномани бузгандан кейин Қирғизистон ютқазмаслигини билдирган.

Унинг айтишича, 28-июлда чехиялик компания Қирғизистонга 1 млн 147 минг доллар кафолат тўловини ўтказган. Зилалиев билдиришича, бу маблағ «қандай вазият бўлмасин» Қирғизистонда қолади.

Аввалроқ компания раҳбари Михал Смелик 18-сентябрда Бишкекда ўтган матбуот йиғинида Liglass Trading қарзни тўлашга керакли пулни қачон ўтказа олишини билмаслигини маълум қилди.

«Биз сизларни ҳукуматиз билан сўзлашувлар бошлангунга қадар олдиндан аниқ маълумот айтолмаймиз», — деган у.

«Тўлашга қодир эмас»

Liglass Trading Қирғизистонда йирик ГЭС қуриш бўйича тендерда ютиб олган кундан бошлаб бир қатор чехиялик нашрлар бундай лойиҳани амалга ошира олмайди деб компания фаолиятидан гумон қилган.

Чех нашри энг шубҳали факт деб Liglass Trading компаниясининг расмий турда қаровсиз қолган бинода рўйхатдан ўтганини, ҳеч қандай гидроэнергетика билан шуғулланмаслигини ва ўз ҳисобида керакли маблағ йўқлигини, шунингдек  2014-йил ҳаражатли бўлганини ёзган.

Қирғизистон ҳукумати танқидий фикрларга эътибор қаратиб, чех компанияси олдига Юқори Норин ГЭСининг аввалги «Русгидро» компаниясидан бўлган қарзини ёпиш шартини қўйган.

Қарзни тўлашдаги 37 млн доллар Liglass Trading компаниясининг тўлашга имкони борлигини кафолати бўлади.

Компания ўз ҳисобида 400 млн еврога яқин пул бор деб билдирган.

Муаллиф: Рустам Халимов