Liglass Tradingнинг 37 млн долларни тўлаш муддатини чўзиш бўйича масаласини Сапар Исаков хал қилади

748

Вице-премьер-министр Дуйшонбек Зилалиев билдиришича, Liglass Trading компаниясининг тўлов муддатини узайтириш бўйича масалани премьер-министр Сапар Исаков ҳал қилади. Бу вақтгача компания раҳбарияти Юқори Норин ГЭСининг қарўини ваъда қилинган муддатга тўлашга улгирмаслигини билдирган.

Зилалиевнинг айтишича, Юқори Норин ГЭС каскадини қуришга эълон қилинган тендерда ютиб олган чехиялик компания «ўзгача ҳолатлар» сабабли 37 млн долларни тўлаш муддатини узайтиришни илтимос қилган.

«Давлат органлари узайтириш мумкинми йўқми кўриб чиқиши керак. Қарорни премьер-министр чиқаради. Liglass Trading вакиллари 37 млн доллар тўлашга сиёсий кучлар тўсқинлик қилганини таъкидлашди», — деди Зилалиев.

Шунингдек вице-премьер-министр агар компания вакилларининг муддатни узайтириш бўйича мурожаати «асоссиз» бўлса, Қирғизистон ҳукумати «шартномани бир томонлама бекор қилади» деб билдирди.

Зилалиевнинг айтишича, компания талаб қилинган пулнинг аниқ тўлаш муддатини кўрсатган эмас.

Liglass Trading 19-сентябргача Юқори Норин ГЭСи бўйича қарзни тўлаши керак эди.

Бироқ 18-сентябрда Бишкекда ўтган матбуот йиғинида компаниянинг бош директори Михал Смелик Liglass Trading бу нарсани қачон бажаришини билмаслигини маълум қилди.

«Тўлашга қодир эмас»

Liglass Trading Қирғизистонда йирик ГЭС қуриш бўйича тендерда ютиб олган кундан бошлаб бир қатор чехиялик нашрлар бундай лойиҳани амалга ошира олмайди деб компания фаолиятидан гумон қилган.

Чех нашри энг шубҳали факт деб Liglass Trading компаниясининг расмий турда қаровсиз қолган бинода рўйхатдан ўтганини, ҳеч қандай гидроэнергетика билан шуғулланмаслигини ва ўз ҳисобида керакли маблағ йўқлигини, шунингдек  2014-йил ҳаражатли бўлганини ёзган.

Қирғизистон ҳукумати танқидий фикрларга эътибор қаратиб, чех компанияси олдига Юқори Норин ГЭСининг аввалги «Русгидро» компаниясидан бўлган қарзини ёпиш шартини қўйган.

Қарзни тўлашдаги 37 млн доллар Liglass Trading компаниясининг тўлашга имкони борлигини кафолати бўлади.

Компания ўз ҳисобида 400 млн еврога яқин пул бор деб билдирган.

Муаллифлар: Айдай Эркебаева, Анна Капушенко