Бишкек: Бир ярим ёшли қизни зўрлаш харакати бўйича жиноят иши очилди

977

Милиция 1,5 ёшли қизни мажбурлашга ҳаракат қилган 18 ёшдаги болага жиноий иш қўзғади. Бунинг учун гумондор 20 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилиниши мумкин.

Бу бўйича Свердлов район ИИБига ариза билан қизнинг онаси мурожаат қилган.

Бишкек ШИИБнинг матбуот хизматидан Kloop.kgнинг мухбирига билдиришича, гумондор қурилишда ишлаган Бишкек фуқароси.

«У уйни таъмирлаш учун чақирилган. Онаси қизининг танасида доғни сезиб қолгунга қадар қиз билан хонада шу бола бўлган. Қизнинг онаси зўрлаш ҳаракати бўлганига гумон қила бошлаган», — деб билдиришди ШИИБнинг матбуот хизматидан.

«АКИпресс» маълумот агентлиги эълон қилган видеода жабрланган қизнинг отаси қўлга олинган одам унинг қариндоши эканлигини билдирган.

«Беловодскийдан укамни қурилишга чақирганман. Бугун мен оғриб қолдим. Келиним ташқарида иш қилиб юрган. Аёлим боланинг ёнбошида қизил доғларни ва тагликдаги қонни кўриб қолган», — дейди қизнинг отаси.

Милиция «жинсий жўравонлик ҳаракати» факти бўйича жиноий иш қўзғади.

Гумондор икки ойга тергов изоляторига қамалди. Суд-тиббий экспертиза тайинланиб, тергов ишлари бормоқда.

Агар гумондорнинг айби исботланса, у 20 йил озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.

Муаллиф: Айзирек Иманалиева