Қирғизистон ҳукумати «Кумтор» олтин конни ишлатаётган канадалик «Центерра Голд Инк» компаниясига қарши берган экология бўйича даъволарини қайтариб олади. Бу вақтгача ҳукумат олтин конини ишлатишда экологияга келтирилган зарар ўрнини тўлдиришни талаб қилган.
Енгил саноат, энергетика бўйича давлат комитетининг раҳбари Улан Рискулов билдиришича, ўлка ҳукумати билан компания раҳбарияти даъволарни қайтариш бўйича келишишган.
Унинг айтишича, Қирғизистон ҳукумати экологияга келтирилган зарарни тўлаб беришни талаб қилиб, компанияни судга берган. Компаниянинг ўзи ўлканинг даъволарига рози бўлмай, Қирғизистонни халқаро арбитраж судига берган.
«Имзоланган шартномага кўра, биз даъволарни ортга қайтарамиз, "Центерра" ҳам ўз даъволарини қайтариб олади. Бу икки томонни бирдай ишонтирган қарор бўлди», — деди Рискулов.
Томонлар «Атроф муҳитни ҳимоя қилиш ва инвестицияни ривожлантириш» келишувини имзолашди, унда 11-сентябргача даъволарни ортга қайтариш шартини ташкил қилади.
Канадалик компания конни ишлатишда экологик ҳолатни яхшилашни ваъда қилди.
«Центерра Голд Инк» компанияси табиатни ривожлантириш фондига 50 млн доллар ажратади. Бу маблағ Иссиқкўл соҳилида замонавий сув тозаловчи қувурларни қуришга сарфланади.
Бундан ташқари мазкур компания эндиликда ҳар йили 3 млн доллар миқдорида экологик тўлов ажратади. Бу вақтгача мазкур сумма 310 минг долларни ташкил қилган.
«Центерра» ва қирғиз ҳукуматининг судлашиши
Қирғизистон ҳукумати «Центерра Голд Инк» билан 2013-йили судлаша бошлаган. Текширувлар биргина Қирғизистонда эмас, халқаро даражада ҳам бўлган.
Қирғизистоннинг асосий қўйган даъвоси — «Кумтор»ни ишлатишда экологияга келтирган зарар. Ҳукумат мазкур компаниядан Қирғизистонга 7,05 млрд АҚШ доллар тўлаб беришни талаб қилган.
Компания қўйилган даъволарни тан олмай, 2016-йилнинг май ойида Қирғизистон ҳукуматига қарши Гааганинг арбитраж судига ариза берган. Унда «Центерры Голд Инк» компаниясининг вакиллари давлат органларининг ҳаракатлари ишхона фаолиятини йўлга солган шартномасини бузади деб билдиришган.
Канадалик «Центерра Голд Инк» компанияси 1992-йилдан бери «Кумтор» конида олтин ишлаб чиқаради. Қирғизистоннинг компаниядаги акцияларининг улуши доим ўзгариб келган, ҳозирда қайта кўрилгандан сўнг акциянинг улуши 32 фоизни тузди.
Бу ўлканинг йирик ишхонаси 2015-йилнинг натижаси бўйича унинг кўлами ИДПнинг 6,8% тузган.
Муаллиф: Александра Титова