Президентлар Алмазбек Атамбаев билан Шавкат Мирзиёев қирғиз-ўзбек чеграсининг 1170 чақирмиини аниқлш бўйича келишувни имзолашди. Томонларнинг чегарага яқин 200 чақиримгина ерини аниқлаши қолди. Дипломатларнинг қачон қолган ерлар бўйича бир қарорга келиши номаълум. Kloop.kg таҳририяти 17 йил ичидаги барча келишмовчиликларни ҳисоблаб кўришга қарор қилди.
Қирғизистон билан Ўзбекистон ўртасидаги дипломатик муносабатлар 1993-йли тузилган, уч йилдан кейин эса давлатлар орасида Мангу дўстлик шартномаси имзоланган.
Келишувга кўра, давлатлар иқтисодий иттифоқ билан мамлакатлар чегарасини ва дўстлик муносабатларини қўллашга розилик беришган.
Давлатлар ўртасида биринчи марта чегараларни аниқлаш ҳаракати 2000-йили бошланган. Совет иттифоқи тарқагандан кейин ҳар бир ўлка давлат чегараларини аниқлаш учун турли йилларда чиқарилган хариталарни таклиф қилишган. Шунда 1378 чақирим ер баҳсли бўлиб қолган.
Сўх анклави
Икки ўлка 2001-йили биргаликда давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича қирғиз-ўзбек меморандумини қабул қилишган.
Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев 2015-йилдаги якунловчи матбуот йиғинида 2001-йилдаги шартнома Қирғизистоннинг Боткен вилоятида жойлашган Сўх ўзбек анклавига тегишли бўлганини билдирган.
Ўзбек дипломатлари 2001-йили Ўзбекистонни Сўх анклавидан ажратиб турган Қирғизистоннинг 10 минг гектардан ортиқ ерини Ўзбекистон тасарруфига ўтказиб беришни ёки Ўзбекистоннинг анклав билан боғлаб турган асосий авто йўлни беришни таклиф қилишган.
Қирғизистонда ўзбек дипломатларининг таклифларига қаршилик билдириб, бу икки давлат ўртасидаги муносабатларни бузилишига олиб келган.
Бироқ шу 2001-йили Қирғизистон билан Ўзбекистон ҳукумати яширин меморандумга қўл қўйишган, унга кўра қирғиз томон Сўх анклавидан Ўзбекистон билан боғлаган коридор очиб бериши керак бўлган эди. Ўзбек томон эса Қирғизистонга бошқа жойдан бир хил катталикда ер бериш шартини қўйган.
Ўша вақтда сўзлашувларда иштирок этган собиқ вице-премьер-министр Базарбай Мамбетовнинг айтишича, премьер-министр бўлиб турган Курманбек Бакиев эртаси куни ҳужжатни ташқи ишлар министрлиги (ТИМ) орқали ортга қайтариб олган.
2003-йили эса узоқ давом этган сўзлашувлардан кейин давлатлар 1378 чақиримни ташкил қилган умумий чегарадан 654ини делимитация қилишган.
200 чақирим: Баҳсли ер
Қирғиз-ўзбек баҳсли чегараларини аниқлаш бўйича сўзлашувлар 2011-йили бошланган. Унда ўзбек томон 2009-йилнинг декабрида ўша вақтда собиқ премьер-министр Данияр Усоновнинг Тошкентга бўлган иш сафари вақтида айрим ерларни қайта кўриб чиқишга розилик берган протоколини кўрсатган.
Қирғиз томон икки томонни ҳам қаноатлантирувчи жавоб оладиган қарорни топишга ҳаракат қилган: «кейинчалик ҳка аниқланмаган ерларни аниқлашни давоам эттириб, делимитация ишлари тугагандан сўнг, агар зарурат бўлса бу вақтгача аниқланган жойларни икки томон розилиги билан кўриб чиқишга киришса бўлади»
Қирғизистоннинг собиқ президенти Роза Отунбаеванинг маълумотига кўра, 2011-йилнинг бошида делегациялар даражасида чегаранинг 1378,44 чақиримидан 1058,83 чақирими келишилган.
Унда 2011-йили Қирғизистонннинг собиқ премьер-министри Алмазбек Атамбаев ҳозирги Ўзбекистон президенти ва собиқ ҳамкасби Шавкат Мирзиёев билан Тошкетга бўлган иш сафари вақтида учрашган. Учрашувда чегараларни делимитация қилиш масалалари муҳокама қилинган.
Шунингдек 2012-2014-йиллар оралиғида сўзлашувлар вақтида Кампиробод билан Косонсой (Орто-Токой сув омбори) сув омборлари, Барак қирғиз анклави билан ўзбек Шохимардон анклавларига йўл очиш, 2010-йили ёпилган чегарадаги назорат-ўтказиш пунктларини очиш ва табиий газ ишлаб чиқариш конлари бўйича масалаларни муҳокама қилган.
2014-йили эса навбатдаги сўзлашувлар вақтида ўзбек томон чегаранинг 701 чақириминигина тан олиши маълум бўлган.
Ўша йили Ўзбекистон Ўшга газ беришни жонлантириш ўрнига Сох анклавига коридор очиб беришни ва Норин дарёсига ГЭС қуришни тўхтатишни талаб қилган. Қирғизистон Ўзбекистон талабини бажаришдан бош тортган.
Қирғиз ҳукумати 2015-йилнинг августида қирғиз-ўзбек чегараларини келишиш бўйича шартнома лойиҳасини тайёрлаётгани маълум бўлган. Унда чегаралар масаласи бўйича ҳукумат комиссиясининг собиқ етакчиси Саламат Аламанов «Азаттык» радиосига берган интервьюсида, ўзбек томон аниқланган 200 чақирим ерни бекор қилиб, шартнома тузишни таклиф қилганини билдирган.
Унда ҳам қирғиз делегацияси бу таклифга рози бўлмай, ўзиникини таклиф қилгани маълум бўлди. Натижада мазкур ҳукумат лойиҳасига қўл қўйилган.
Чегаралар бўйича масалалар 2016-йили қайта янги куч олди. Президент Алмазбек Атамбаев билан Ўзбекистоннинг давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев ўртасидаги телефон орқали сўзлашуви вақтида томонларнинг қирғиз-ўзбек чегараларини делимитация ва демаркация қилиш масалалари муваффақиятли ҳал қилиниши кераклиги бўйича ўзаро манфаатдорлиги борлигини тасдиқланган.
Апрель ойида Қирғизистон билан Ўзбекистон ҳукумати минга яқин чақирим чегарани аниқлаш бўйича шартнома тузгани маълум бўлган. Ҳужжатга кўра, икки ўлканинг ўртасида чегараларни аниқлаш бўйича бир-бирига даъволари йўқ бўлиши керак.
Келишимга давлат раҳбарлари Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга биринчи марта келган вақтда президент Алмазбек Атамбаев билан учрашганда имзо қўйишди. Энди икки ўлканинг парламентлари келишувни ратификация қилиши керак.
Қирғизистон президент аппаратининг ташқи сиёсат бўлимининг раҳбари Айзада Субакожоева Ўзбекистон билан Қирғизистоннинг ўртасидаги аниқланиши керак бўлган 200 чақирим давлат чегараси қолганини билдирди.
Ҳозирда стратегик ерлар баҳсли бўлмоқда. Уларнинг асосийлари — Кампир-Обод сув омбори, Жалолобод вилоятидаги Гавасай ери билан Боткен вилоятидаги Сох анклави атрофидаги ҳудуд.
«У ерда бизга ва Ўзбекистонга яна керакли ерлар бор. Улар бўйича алоҳида сўзлашувлар бўлиб, қараш керак. Чегараларнинг тўлиқ делимитацияси ҳақида икки томон баҳсли ерлар бўйича қарор чиқаргандан кейин сўз бўлади.
Шундан сўнг икки ўлка ўртасида протоколга қўл қўйилади», — деб тушунтирди «Азаттык» радиоси билан бўлган суҳбатида аввалги чегаралар ва хавфсизлик билан ҳуқуқ тартиботи бўйича вице-премьер-министр Абдрахман Маматалиев.
Муаллиф: Иван Янушкевич