Видео: Юқори тезликда юрган машинанинг устидаги болалар қидирилмоқда

823

Патруль милицияси катта тезликда келаётган машинанинг устига чиқиб олган бола тасвирга олинган видео муаллифларидан бирини қидирмоқда. Экстремал саёҳатнинг видеоси OMKS гуруҳига чиқарилган.

Патруль милициясининг матбуот хизматидан ўсмирни қидиришаётганини ва улар «авто бебошлик» учун маъмурий жавобгарликка тортилишини айтишди.

Когда кровь кипит...

Публикация от doshan.nusupbekov (@doshan.nusupbekov) Авг 21 2017 в 7:40 PDT

«ИИМ раҳбарияти бу ишни ўз назоратига олишди. Улар уч минг сомдан беш минг сомгача жаримага тортилади», — деб айтишди матбуот хизматидан.

Лавҳа қайси вилоятда тасвирга олингани номаълум бўлгани учун уларни қидириш қийинлашмоқда. Милиция ҳозирда видео лавҳадаги қаҳрамонликларни аниқлаш билан шуғулланмоқда.

Видео OMKS номли ижтимоий тармоқдаги гуруҳга жойлаштирилган. Унда ёш йигит машина устига чиқиб олиб кетаётганини, қолганлари эса деразадан бошларини чиқариб олганини кўриш мумкин. Ўша вақтда машинанинг спидометри соатига 90 чақирим тезликни кўрсатган.

Муаллиф: Айдай Эркебаева

Сурат: «Спутник»